Ҳусейний /а/ Тосуо кунида исломий Эрон мотамга чўмди
(last modified Sat, 29 Aug 2020 05:20:26 GMT )
август 29, 2020 10:20 Asia/Tashkent
  • Ҳусейний /а/ Тосуо кунида исломий Эрон мотамга чўмди

Бугун бутун Эрон Ҳусейний /а/ Тосуо кунида қора кийим кийиб, ғам -қайғу ила шаҳидлар сарвари Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ шаҳодати йиллигида азодорлик қилишмоқда.

Бугун ҳижрий-шамсий 1442 йил муҳаррам ойининг 9 чиси милодий ҳисоб билан 2020 йил август ойининг 29 куни Ҳусейний Тосуо санасига тўғри келади.

Ҳусейний Тосуо ва Ҳусейний Ошуро кунларида миллионлаб  азодорлар, Эроннинг турли минтиқаларида  Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларининг шаҳид бўлган йиллигини улуғлайдилар.

Эслатиб ўтамиз Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зотнинг ёронлари ҳижрий -қамарий 61 чи йил муҳаррам ойининг ўннинчи кунида Карбало саҳросида шаҳид бўлгандилар.

Карбало фожеаси яъне и Имом Ҳусейн /а/ ва ул зотнинг вафодор ёронларининг шаҳид бўлганидан асрлар ўтиши билан  ушбу қайғули ва буюк фожеа аҳамияти нафақат камайгани йўқ, балки йиллар ўтиши билан  Ошўро кунидаги мурожаат кенг -қамровлироқ бўлиб  мотам маросимлари янада  кўпроқ иштиёқ ва қизғинроқ ҳамда янада тушуниш ва идрок этиш билан ўтказилади.

Бу йил Эрон бўйлаб мотам гуруҳлари, масжидлар  ва такяхоналар  очиқ ҳавода маросимларни ўтказиш ва соғлиқни сақлаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилиш ҳамда  халқ саломталигини сақлаш ва коронавирусни олдини олиш учун бирга ушбу  хавфли вирусни йўқ бўлиб кетиши  ва касалларга шифо топиши ҳақида дуолар қилишмоқда. Азордорлар шунингдек аҳл байт алайҳимуссалом хонадонидан ушбу муаммоларни бартараф этиши учун ёрдам сўрадилар.

Эрон телерадиокомпаинясини ҳам  Имом Ҳусейн (а)нинг шаҳодат айёмлари муносабати билан барчангизга ҳамдардлик изҳор этади.

 

Ёрлиқ