Зариф АҚШнинг санкцияларни автоматик равишда қайтариш механизми хусусдаги янги таҳдидига жавоб қайтарди
Эрон ТИВ раҳбари, АҚШнинг таҳдидлар ёрдамида БМТ санкцияларини тиклаш бўйича ҳаракатларини қоралади.
Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф БМТдаги АҚШ вакили Kelly Craftнинг санкцияларни автоматик равишда қайтариш механизми хусусидаги кечанги суҳбатларига кўрсатган аксиламалида Твиттер саҳифасида ёзган муролжаатида, АҚШ саъй- ҳаракатларини 3 маротаба Хавфсизлик кенгашида рад этилганидан кейин бу мамлакат АҚШ ва Снаппак яъне санкцияларни автоматик равишда қайтариш механизми ўртасида оралиқларни вужудга келтирадиган ҳар қандай шахс ва гуруҳга санкция билан таҳдидларни бошлаган дея изоҳлади.
Муҳаммдажавод Зариф шунингдек АҚШ расмийларини ҳуқуқни тушунмайдигани ва БМТ хусусида ҳеч бир нарсани билишмайдигани аниқ деб қўшимча қилди.
Кеча БМТ Хавфсизлик кенгашидаги АҚШ вакили Келли "Ал-Арабия" нашрига берган интервьюсида, санкцияларни автоматик равишда қайтариш механизми ҳам АҚШ ва ҳам минтақа халқларининг манфаатидадир деб иддао қилганди.
БМТдаги АҚШ вакили ўз сўзларида Америка таклиф қилган 2231 сонли резолюция Эронга қарши санкцияларин автоматик равишда тиклаш механизмини амалга оширилишига имкон беради деб таъкидлади.