Зариф: АҚШнинг иккиюзламачилиги ҳайратланарлидир
(last modified Thu, 10 Sep 2020 05:39:01 GMT )
сентябр 10, 2020 10:39 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШнинг иккиюзламачилиги ҳайратланарлидир

Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф АҚШнинг сарф-харажатлари ва қурол -яроқ савдоси масаласига тўхталиб, АҚШнинг иккиюзламачилигидан ҳайратда эканлигини айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасидаги мурожаатида , АҚШ ҳардоим Эрон тинч атом энергиясидан фойдаланмаслиги, ҳеч қандай мудофаа тажҳизотларни сотиб олмаслиги ва мудофаа ракеталарини яратмаслиги кераклигини таъкидламоқда деб ёзди.

Ҳолбуки АҚШ янги қитъалараро баллистик ракеталар учун 100 миллиард доллар сарфламоқда, янги ядро қуролларни захиралашмоқда ва минтақадаги ўз " мизожлари" га 380 миллиард долларлик қурол экспорт этмоқда. Дарҳақиқат бу ажабланарлидир.

Зариф шунингдек ушбу твитида "Associated Press" нинг АҚШ ҳаво кучлари томонидан "Minotman 3"  қитъалараро баллистик ракетларини алмаштириш бўйича 13,3 миллиард долларлик муҳандислик ва ривожлантириш бўйича шартномалари тўғрисидаги хабарини қўшимча қилган.

Президент Дональд Трапнинг АҚШлик журналист  Bob Vudvord га берган интервьюсидаги янги махфий қурол тизими ҳақидаги сўзлари ҳам ушбу хабарга илова этилган.

Вудворд келаси ҳафта чоп этилиши кутилаётган " Ғазаб" номли китобида Трамп интерьювларидан бирида:  мен ядровий қурол яъне бу мамлакатда илгари ҳеч кимда бўлмаган қурол тизимини яратдим деб айтганини ёзган.

 

Ёрлиқ