Фурду таъсисотида мингдан ортиқ центрифугалар бойитилади
Эрон Атом энергияси ташкилотининг раиси Теҳрон томонидан Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтириш қадамларини қўйилганига ишора қилиб, Фурду ядровий сайтида 1 минг 44 сентрафугалар бойитилади деб изоҳлади.
Кеча Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Али Акбар Солеҳий, Эрон ислом жумҳурияти томонидан Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтирилишида 4 чи одимни ташланганини баён этар экан, Фурду таъсисотида мингдан ортиқ центрифугалар бойитилади ва бойитилган моддалар захираланади деб қўшимча қилди.
Солеҳий Эроннинг зўравон қудратларга қарши сиёсатларига тўхталиб, Эрон ислом республикаси Инқилоб бошланганидан буён ушбу муаммоларга дуч келганди ва аста -секин бу даъво баҳонаси ядровий масалага айланди, аммо охир- оқибат Теҳрон ушбу қарамақаршиликда АҚШни якакалатиришга эришди ва бу эса Эрон ислом ресрубликаси учун катта бир ютуқ эди деб эълон қилди.
Эрон 2019 йил 8 май куни АҚШ давлатини халқаро ядровий битимни тарк этганининг роса бир йилидан сўнг ҳамда АҚШнинг ядровий келишувдан чиқишининг иқтисодий оқибатларини қоплашни таклиф қилган Европанинг таклифини самарасизлигини исботлангани ортидан, Халқаро ядровий келишувнинг 26 ва 36 чи модадаларинда назарга тутилган мажбуриятларнинг бир қимминни тўхтатиб қўйганини маълум этди.
Эроннинг сўнги мажбуриятларини қисқартириш 5 босқичда шу жумладан уранни бойитиш ставкасини 3,67 фойиздан ошириш, бойитилган уран захираларини кўпайтириш, барча илмий-тадқиқот ишлари бўйича мажбуриятларни тўхтатиш в Фурду ядро иншоотларида уранни бойитиш ва қайта ишлашни қайта тиклаш ва сентрафугалар сонидаги чекловларни бекор этишда амалга оширилди.