Зариф: қурол -аслаҳа чекловлари октябрь ойининг охирига қадар бекор қилинади
Эрон ташқи ишлар вазири Эрон санкциялар остида эмаслиги, балки қурол сотиб олишда чекловлар мавжудлигини таъкидлаб, Эронга қарши қурол чекловлари октябрь ойининг охирида тугайди деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф АҚШ давлатини БМТнинг Эронга қарши санкцияларини тиклашга уринаётгани хусусидаги ихтисослашган суҳбатида, шуниси аниқдирки, АҚШ ва бошқа бир режимдан ташқари БМТ Хавфсизлик кенгашининг барча аъзолари АҚШ ҳатти ҳаракатини тан олмаслигини расман билдиришди деб изоҳлади.
Зариф ўз сўзларида АҚШ ундан фойдаланишга уринаётган " санкцияларни автоматик равишда қайтариш" ва ё "Снапбак" атамаларини 2231 сонли резолюцияда мавжуд эмаслигига тўхталиб, бу иккита сўзнинг ўзи Америка ОАВининг навбатдаги ҳийла- найрангидир деб қўшимча қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири 13 мамлакатни АҚШ ҳатти ҳаракатига қарши чиқишганига ишора қилиб, санкцияларни чеклашга овоз берган фақат бир мамлакат ҳам бу хусусда сукут сақлаб, ҳатто АҚШ билан рози эмаслигини маълум этган деб аниқлик киритди.
Зариф шунингдек, АҚШнинг зўравонлик ҳатти-ҳаракатининг янги бир ҳаракат бўлмаганини баён этиб, БМТ ташкил топганидан бери, АҚШ 120 та санкциялар жорий қилган, яъне ҳардоим санкцияларни восита ва абзал сифатида ишлатмоқда деб эълон этди.
Эрон ташқи ишлар вазири Трампнинг Эрон билан бир ҳафталик келишув тўғрисидаги даъволарини сайловлар тақозо ва талаб этган ҳатти-ҳааркати эканлигига тўхталиб, Халқаро ядровий келишув " столи " ҳардоим мавжуд, аммо унга қайтиш осон эмас. Агар АҚШ Эронга етказган зарарларини қайтарса ва қоплаб берса, музокара столига қайтиши ҳам мумкин деб эслатиб ўтди.