Хатибзода: Эрон ва АҚШ ўртасида ҳеч қандай музокаралар ўтказилмаган
Эрон ислом республикаси ТИВ-и наттоғи, Уммонда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар ҳақидаги хабарни рад этди.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода ўказилган матбуот конференция чоғида Уммонда Эрон ва АҚШ ўртасида музокаралар ўтказилган деган хабарга кўрсатган аксиламалида, Эрн ва АҚШ музокаралар ўтказилган деган хабарлар фақат АҚШ ичкариси ва Трамп учун фойдали бўлиши мумкин де изоҳлади.
Хатибзода ўз сўзларида Трамп Халқаро алоқалар моҳияти ва Эрон ва АҚШ муносабатлари тўғрисида ҳеч қандай тушунчага эга эмаслигини айтиб, Трапм ўз хатоларини тан олиб, Эрон халқига қарши ғайриинсоний уруш, кўптомонлама санкцияларни тўхтатиб, ушбу урушда Эрон халқига етказган барча зарарларнинг товонини тўлашиши лозим. Фақат ушбу ҳолда Халқаро ядровий келишувнинг бир бурчакида АҚШ учун жой топиши мумкин деб қўшимча қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, Арманистон ва Озарбойжон республикаси амиялари ўртасидаги тўқнашувларга тўхталиб, зудлик билан оташкесим ўрнатиш, урушни тўхтатиш ва иккитомонлама музокараларни бошлаш бу икки мамлакат ўртасидаги бўҳронлар ва кескинликлрнинг ягона йўлидир деб аниқлик киритди.
Хатибзода ўз сўзларида минтақа бундан кўпррқ кескинликлар ва нотинчликларга дош бера олмслигини таъкидлаб, Эон давлати Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун барча имкониятлардан фойдаланишга тайёрлигини билдирди.
Эрон ТИВ наттоғи, афғонларо ва Афғонистон тинчлиги музокараларига ишора қилиб, бир неча йиллар ичида Афғонистонда бегуноҳ инсонларни бомбардимон этган ва ёлғон баҳоналар билан бу мамлакатни босиб олган давлатларнинг фарқли улароқ , Эрон ислом жумҳурияти афғонларарро мулоқотларни қўллаб қувватлайди деб эълон қилди.