Руҳоний: АҚШ Эронга қарши энг террористик сиёсатларни олиб бормоқда
(last modified Wed, 30 Sep 2020 09:42:04 GMT )
сентябр 30, 2020 14:42 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: АҚШ Эронга қарши энг террористик сиёсатларни олиб бормоқда

Эрон ислом республикси президенти, АҚШ режимини ҳар куни янги фитналар уюштираёганини айтиб, АҚШ давлати Эрон миллатига қарши энг душманлик ва террористик сиёсатни олиб бормоқда деб изоҳлади.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, бугун бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида АҚШ президентлигига номзодлар ўрасидаги дебатга ишора қилиб, ушбу баҳс ва мунозараларда  АҚШ ҳукуматини коронавирусга қарши курашда  энг ёмон вазиятга тушиб қолгани, мамлакатда ишчизлик даражасини ошгани ва ички тартибсизликларни янада кучайгани яққол маълум  бўлди деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида  АҚШ нафақат Эронга, балки Ғарбий Осиё минтақасида Европага шунингдек  НАФТА- /Шимолий Америка эркин савдо шарномасига қарши позициясини мувафаққиятсизликка учраганини таъкидлаб, шунча муаммоларга учраган мамлакат  муаммоларни ташқи дунёга етказиш, ҳамда Эронга ва жаҳонга қарши фитна уюштиришни исташи таббиий бир ҳолдир деб аниқлик киритди.

 Эрон ислом республкаси президенти шунингдек,  Эрон томонидан АҚШни террорчи бир давлат сифатида эълн қилинганидан айрим хорижий телеканалларнинг асабийлашганига тўхталиб, бу ҳақиқатдир, чунки АҚШ бугунги кунда Эрон милатига қарши энг душманона, жиноятчилик ва террористик сиёсатларни олиб бормоқда деб эълон қилди.

Ҳасан Руҳоний  бирлик ва бирдамликни АҚШ фитналарига қарши курашнинг ягона йўли эканлигини баён этар экан,  душманлар шу пайтгача Эронга қарши  ҳаракатларида қаттиқ мувафаққиятсизликка учраган ва яна ҳам мағлуб бўлишлари аниқ деб таъкидлади.

Эрон президенти қўшимча қилиб айтдики, Теҳрон дунё давлатлари билан кенг ва конструктив алоқаларини давом эттиради.