Персеполис жамоаси Ан-Насрни мағлуб этиб, Осиё чемпионлар лигаси финалига йўл олди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i55061-Персеполис_жамоаси_Ан_Насрни_мағлуб_этиб_Осиё_чемпионлар_лигаси_финалига_йўл_олди
Эроннинг "Persepolis" футбол жамоаси Саудия Арабистоннинг "An-Nasr" жамоасини пеналтилар сериясида мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионлар лигаси финалига чиқди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 04, 2020 11:21 Asia/Tashkent
  • Персеполис жамоаси Ан-Насрни мағлуб этиб, Осиё чемпионлар лигаси финалига йўл олди

Эроннинг "Persepolis" футбол жамоаси Саудия Арабистоннинг "An-Nasr" жамоасини пеналтилар сериясида мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионлар лигаси финалига чиқди.

Осиё ғарбида шанба куни бўлиб ўтган Осиё чемпионлар лигасининг финал учрашуви Эроннинг Персеполис ва Саудия Арабистоннинг "Ан-наср" жамоалари ўртасида 120 дақиқадан сўнг  1:1 ҳисоби  -дуранг якунланди  аммо қўшимч ақвақтларда Персеполис жамоаси Ан-Наср клубини пеналтилар ҳисобида мағлу этишга муваффақ бўлди.

Ниҳоят Эроннинг Персеполис клуби Осиё чемпионлар Лигасида Судия Арабистонининг Ан-Наср жамоасини пеналтилар сериясида мағлуб этиб финалга чиқди.

Мазкур ўйин арафасида Персеполиснинг энг яхши голлар муаллифи Исо Ал-Касирни дисквалификация қилингани жамоасига катта зарба эди.

Осиё Чемпионлар лигасидаги сўнгги учта ўйинда 4 маротаба ҳисобни очган Исо Ал-Касир Ўзбекистоннинг Пахтакор жамоаси дарвозасига биринчи голларидан кейин хурсандчилигини яшира олмади, аммо Осиё Футбол конфедерацияси адолатсизлик билан уни " номақбул" ҳаракатларда айбланиб, 6 ойга футболдан дисквалификация қилди ва катта жаримага тортди.

Эроннинг  "Persepolis" футбол жамоаси С гуруҳида пешқадамликни қўлга киритганидан сўнг,  Саудия Арабистоннинг " Ат-таовун, Қатарнинг Ад-Дуҳайл, ва БААнинг " Шаржа" жамоаларидан юқори поғонада жой олди ва  Ас-Сад каби кўп юлдузли жамоасини битта гол эвазида мағлубиятга учратди   ва Осиёнинг ғарб минатқасида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионлар лигаси чорак финалидаги сўнгги учрашувида  Ўзбекистоннинг Пахтакор жамоасини ҳам мағлуб этди.