Хатибзода: АҚШнинг Халқаро ядровий келишувдан чиқиши билан Европанинг кучсиз эканлиги исботланди
Эрон ТИВ наттоғи сўзлаган нутқида, 2018 йилда АҚШнинг Халқаро ядровий келишувдан чиқиши билан, Европа ядровий келишув доирасида Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаслигини кўрсатди дея айтди.
Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Саъид Хатибзода ўтказилган матбуот конференция жараёнида, Германия ТИВ раҳбарининг Эронга қарши Европанинг қурол эмбаргосини давом эттириши позицияси хусусида, агар Европа санкцияларни бекор қилиш чораларини кўриб чиқмаса, бу уларнинг мажбуриятларига зид позиция бўлади ва шубҳасиз Эрон ўз ҳақ ҳуқуқидан фойдаланади ва уни ҳеч ким тўхтата олмайди деб изоҳлади.
Хатибзода шунингдек, Эрон давлати Халқаро ядровий келишвга аъзо учта давлат яъне Германия, Британия ва Францияга бироз этиёт бўлишларини маслаҳат бериб, тарих Халқаро ядровий келишувнинг қайси томони қобилиятсиз бўлгани ва қайси томони ўз мажбуриятларига содиқ қолгани тўғрисида аниқ қарор чиқаришини таъкидламоқда деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ наттоғи Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг Эрон Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини бузганлиги сабаб Теҳронга нисбатан чоралар кўриш лозим деган иддаоларини таниқд қилиб, бу баёнот шу даражада кулгулидирки ҳато жавоб қайтаришга ҳам арзимайди дея эълон қилди.
Хатибзода қўшимча қилиб айтдики, Арабистон режими ва Қуддусни ишғол этган режим Эрон ядровий келишуви хусусида гапириш ҳуқуқига эга эмаслар чунки улар бошиданоқ ядровий масалани ҳар қандай тарзда ҳал қилишга қарши чиқишган.
Саъид Хаитибзода ядровий арсаларда Арабистон режимининг яширин фаолиятларига тўхталиб, Арабистон режими NPT -ядровий қуролларни тарқатмаслик битими чорчубасида ўз мажбуриятларига риоя қилишга масъулдир ва ядровий масалада ўзини хуфёна ва яширин ядровий фаолиятлари хусусилда Халқаро ва ҳуқуқий ташкилотларини текширишига ижозат бериши лозим де таъкидлади.
Хатибзода шунингдек БААнинг Форс Кўрфазидаги Эроннинг 3 та оролларига эгаллик қилиши даъватларига кўрсатган аксиламалида, Форс Кўрфазидаги Эроннинг учлик ороллари шубҳасиз Эрон ислом республикасига тегишлидир ва бу баёнотлар Эронни бу оролларга эгалиги ва суверенитетини амалга оширишига заррачадек таъсир ўтказолмайди дея аниқлик киритди.