Эрон ва Россия парламент раислари минтақадаги ўзгаришлар хусусида маслаҳатлашдилар
октябр 05, 2020 16:49 Asia/Tashkent
Эрон парламенти раиси ва Россия давлат Думаси раиси телефон орқали минтақавий масалаларни муҳокама қилишди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ва Россия давлат Думаси спикери Вячеслав Володин телефон орқали ўзаро суҳбатларида сўнги ўзгаришлар ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Россия ОАВ-нинг хабарларига кўра, Россия, Эрон, Афғонистон, Туркия ва Хитой парламентларининг терроризмга қарши кураш бўйича конференцияси 2021 йил май ойида Сочи шаҳрида бўлиб ўтади.
Ёрлиқ