Дунёнинг энг буюк шоирларидан бўлган Ҳофиз Шерозийни хотирлаш куни
(last modified Sun, 11 Oct 2020 09:59:15 GMT )
октябр 11, 2020 14:59 Asia/Tashkent
  • Дунёнинг энг буюк шоирларидан бўлган Ҳофиз Шерозийни хотирлаш куни

Бугун Эрон ислом жумҳуриятида Эронзаминнинг энг буюк ва ва нобиға шахсиятларидан бири -Хожа Ҳофиз Шерозийни улуғлаш кунига тўғри келади.

Хожа Шамсиддин Муҳаммад бин Баҳоуддин Ҳофиз Шерозий (ҳижрий-қамарий 727-792 милодий ҳисоб билан 14 аср) Эроннинг саакизинчи асрда яшаб фаолият олиб борган Эрон ва жаҳоннинг буюк шоирларидан ҳисобланади. Ҳофизи Шерозий Қуръонни ёдлагани боис "Ҳофиз" лақабини олганди. Ҳофизий Шерозийнинг "Девони" 500 та ғазал, қасида ва рубойини ўзига қамраб олган.

Ҳофиз Шерозий шеърларининг қўлёзмалари Эрон, Ҳиндистон, Афғонистон, Покистон ва Туркия кутубхоналарида мавжуд. 

Ҳофиз Шероий лирик шеърияти ғазалга ихтисослашган ва ушбу соҳада Ироқ услуби номланган янги услубни танлаган ва унда мислсиз муваффақиятга ҳам эришган.

Ҳофиз Шерозийнинг ғазаллар тўплами ёки ўзи Девони Ҳофиз Шерозий дунёнинг аксарият тилларига  таржима қилинган ва   бутун дунёда мавжуд .  Иоган Волфганг Гёте ва Фридрих Ницше каби шоир ва мутафаккирлари томонидан унинг шеърияти юқори баҳоланган ва уларга Ҳофиз Шерозий ғазаллари катта таъсирини етказган.

Хожа Шамсуддин Ҳофиз Шерозий 65 ёшида она ватани- Эроннинг Шероз шаҳрида вафот этган.

Қуйида Ҳофиз Шерозийнинг ўзбек тилига таржима қилинган ғазалларидан бирини эътиборингизга тақдим этамиз:

Агар кўнглимни шод этса ўшал Шероз жонони,

Қаро холига бахш этгум Самарқанду Бухорони.

Сун, эй соқий, майинг охиргача — жаннатда топмайсан

Бу Рукнобод қирғоғидаги сўлим Мусаллони.

Шу алдоқчи, қизиқчи, фитначи шўхлар қўлидан дод

,Кўнгулдан элтдилар сабрим қилиб туркларча яғмони

.Менинг нуқсонли ишқимга унинг ҳусни эмас мухтож,

Гўзал юз ҳеч талаб қилмас бўсқ ҳам зебу орони.

Гапир чолғучидан, майдан — жаҳон сиррини кам изла

,Ечолмас ҳеч киши ҳикмат-ла бу оғир муаммони

.Мен ул Юсуфдаги чексиз гўзалликдан аниқ билдим:

Чиқормиш ишқ номус пардасидан ул Зулайхони

.Ёмон, дединг, қувондим ман, Худо ҳаққи, сўзинг тўғри

,Гўзалроқ айлади аччиқ сўзинг лаъли шакархони

.Насиҳат тинглагил, жоно, тутурлар жону дилдан дўст

Ақлли, бахтли ёшлар ҳурмат айлаб кекса донони.

Ғазал этдинг-у дур сочдинг, ёқимли куйла, эй Ҳофиз

,Фалак назмингга гавҳардек нисор этсин Сурайёни.