Хатибзода: Эронга қарши қурол -яроқ эмбаргоси муддати 18 октябрда тугайди
Эрон ТИВ наттоғи 18 октябрь куни эрталаб Эронга қарши қурол-яроқ эмбаргоси яъне қурол импорти ва экспортига нисбатан қўлланган санкциялар муддатини тугаши ҳақида хабар қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Саъид Хатибзода 18 октябрда Эронга қурол экспорти ва импорти бўича эмбаргони тугашини АҚШнинг навбатдаги мағлубияти эканлигини айтиб, 18 октябрда қурол экспорти ва импортига нисбатан эмбаргосини бекор қилиниши ҳамда Эроннинг 23 нафар юридик шахсиятлар сафарига қўйилган чекловларни бекор қилиниши маълум этди.
Хатибзода ўз сўзларида АҚШ барча зўравонликлари , ҳийла-найранглари ва ноқонуний ҳаракатларига қарамай, ҳеч нарса қила олмади ва Эрон яна бир бор АҚШ даъво қиладиган даражага қудратли эмаслигини исботлаб берди деб изоҳлади.
Эрон ТИВ наттоғи масъулиятли ҳукумат фаолияти доирасида глобал хавфсизилк ва тинликни кафолатлашга давом бермоқда ва келаси ҳафта Эронга қурол эмбаргосини бекор қилиниши ушбу принсиплар доирасида бўлганини қўшимча қилди.
Саъид Хатибзода АҚШнинг экстерриториал санкцияларини қурол яроқ масаласидан бутунлай алоҳида бўлганини баён этар экан, АҚШнинг ушбу ҳатти-ҳаракати таблиғотий ҳаракат ҳамда хавфсизликка қарши сиёсатдир ва улар жавобсиз қолгани туфайли ақлдан озганларга ўхшашмоқда деб аниқлик киритди.
Эрон ТИВ наттоғи, АҚШнинг Эрон нефт маҳсулотларига қарши санкцияларига тўхталиб, АҚШ Эрон нефтига қарши санкциялари бирон натижа бермайдиганини ва Эронни кўплаб мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишга авом беришини ҳатто тушида ҳам тасаввур қилмасди деб эълон этди.
Хатибзода шунингдек Эрон ва Британия ТИВ вазирлари ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали маслаҳатлашув ва уни Теҳроннинг Лондон ва Нозанин Зореъийдан қилган талабларига алоқадорлигига тўхталиб, Англия Эрон олдида қарзи бор ва бу қарзлар ўз вақтида тўланмаганлиги сабаб, кундан кунга ошиб бормоқда дея эслатиб ўтди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Зореъийга нисбатан суд ҳукми борлигини таъкидлаб, Эрон суд тизими мустақил бир системадир ва Нозанин Зореъий ҳам суд қарори асосида қамоқ жазосини ўтказмоқда деб айтди.
Thomson Reuters- да лойиҳа менежери бўлиб ишлаган Нозанин Зореъий 2016 йил апрелида Эронда жосусликда айбланиб, ҳибсга олинган ва қамоқ жазосини ўтказмоқда.