Эрон қуролли кучларининг Олий қўмондони: АҚШдаги сафсата сотувчи безорилар Эрон имкониятларидан қўрқишади
(last modified Mon, 12 Oct 2020 11:23:23 GMT )
октябр 12, 2020 16:23 Asia/Tashkent
  • Эрон қуролли кучларининг Олий қўмондони: АҚШдаги сафсата сотувчи безорилар Эрон имкониятларидан қўрқишади

Эрон Қуролли кучлари Олий қўмондони, Эроннинг мудофаа, ракета, ва минтақавий имкониятлари ва потенсиаллари хусусидаги АҚШнинг сафсата сотувчи безориларининг шовқин-суронининг сабабни Исломм республикасининг ушбу потенсиалга эришиш учун аниқ ва оқилона ҳисоб -китобларидан эканлигини таъкидладилар.

Бугун Эрон Қуролли кучларини Олий қўмондони Ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Ҳазрат  Имом Али /а/ зобитлик университетларининг битирувчилари билан видео орқали суҳбатларида,  АҚШликларнинг сафсата сотишлари,  бу арсада уларнинг қолоқлари ҳамда қўрқоқлигидан далолат бермоқда, аммо  ушбу сафсата сотишларга эътибор бермасдан  оқилона ҳисоб - китоблар сақланиш қолиши зарур ва Эрон ислом республикаси  бу арсаларда  ривожланишни давом эттиради дея изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек, АҚШ президентини Эрон иқтисодиётига халал етказиш ва эронликларга қарши жиноятларидан хурсандчилик билдирганини таъкидлаб, бундай жиноят билан фахрланиш, фақат АҚШ президентига ўхшаган қабиҳ одамларнинг ишидир деб эслатдилар.

Эрон Қуролли кучларнинг Олий қўмондони ўз сўзларида , албатта бугунги кунда  АҚШнинг аҳволи жуда ёмон минглаб миллиард долларлик бюджет камомади ва ўн миллионлаб очлар ва қашшоқлик даражасидан қуйи сатҳда яшаётган  фуқаролари сабаб, АҚШнинг аҳволи жуда ёмонлашган,  Эрон халқи эса ўз муаммоларини иймон кучи ва миллий қатъийлик билан енгиб чиқади ва АҚШдаги қабиҳ, хоин ва жинояткор амалдорларини лол қолдиради шунингдек  санкцияларни мамлакат иқтисодиётини чиндан ҳам мустаҳкамлаш воситаси сифатида ишлатади де эълон қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  мамлакат муаммоларининг ечими фақат  ичкарида эканлигига тўхталиб, "туну кун" ишлайдиган масъуллар, кучли ва ҳар томонлама бошқарувни кучайтириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни мустаҳкамлаш, ҳамда  чет элга умид қилмаслик шарти билан одамларнинг иқтисодий ва ва маиший-тирикчилик муаммоларини ҳал қилиш мумкин. Шунингдек АҚШ халқига ҳукмронлик қиладиган сафсата сотувчи безориларнинг шовқинларига ҳам эътибор бермаслик керак деб аниқлик киритдилар.

Эрон Қуролли кучларининг Олий қўмондони  душман таҳдидларини ўзгариши ҳамда  бундай таҳдидга қарши  курашда янги дастурларидан фойдаланиш зарурлигига ишора қилиб, Эрон қуролли кучлари университларининг тадқиқотларида ҳам янги таҳдидлар ва уларга қарши курашиш усулларини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилиши зарур деб қўшимча қилдилар.