Шамхоний: АҚШ сиёсатининг асосини тартибсизлик ва нотинчликлар яратиш ташкил этади
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби АҚШнинг Афғонистон ва Ироқдаги сиёсатининг асосини тартибсизлик ва нотинчликлар яратиш ташкил қилишини маълум этди.
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний, душнба куни Афғонистон Миллий ярашув кенгаши раиси Абдулла Абдулла билан учрашиб, минтақа халқи учун уруш, вайронгарчилик ва қолоқликдан бошқа бирон натижа келтирмаган АҚШнинг Ғарбий Осиё минтақасидаги сиёсатларини баён этар экан, АҚШнинг бундай хавфли тузоқлари ва найрангларидан омон қолишнинг ягони йўли, қаршилик кўрсатиш ва бирлик ва бирдамликни сақлашдир деб изоҳлади.
Шамхоний ўз сўзларида, афғонлараро музокаралар, республикани сақлаб қолиши ва этник гуруҳлар ва динларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва конституцияга риоя қилишни, Афғонистонда барқарорлик ва хафсизликни ўрнатишда муҳим ва жуда таъсирли таркибий қисмлар эканлинини таъкидлаб, аммо АҚШ давлати эса ҳар доим иштирокини сақлаш ва нотинчликларни кенгайтириш учун Афғонистондаги барқарорликни таъминловчи асосий элементларни бузишга уринмоқда дея қўшимча қилди.
Шамхоний бу учрашувда, сўнгги 40 йил ичида Эрон мамлакат 3 миллиондан кўпроқ афғонистонликлар қочқинларни қабул қилиш ва кўп томонлама қўллаб- қувватлашиши билан яхши қўшничилик ва қўшничилик ҳаққини яхши амалга оширди ва Теҳрон давлати Афғонистон расмийларидан бирдамлик ва ҳамдиллик билан чет эл кучларининг ёвуз режаларини ижро этилиши ва ё мамлакат ичкарасида фитна солишига қаратилган чет эл кучларининг қабиҳ ва ёвуз режаларини олдини олишлари зарур деб эълон қилди.
Афғонистон Олий ярашиш кенгашининг раиси Абдулла Абдулла ҳам Эрон давлатининг Афғонистонга нисбатан принспиал позициялари ва қўллаб -қувватловчи ҳаракатларини қадрлаб, Теҳрон билан алоқаларни кенгайтиришни Кобул ташқи сиёсатининг принсплари ва усутувор йўнлишларидан бири деб билди.
Абдулла Абдулла Афғонистон тинчлик жараёнидаги сўнгги ўзгаришларга тўхталиб, Эрон давлати ҳар доим минтақавий барқарорлик ва тинчликни , айниқса Афғонистонда тинчлик яратишда ҳал қирувчи рол ўйнаган деб аниқлик киритди.