Зариф: хавфсизлик ва барқарорликни сотиб олиш мумкин эмас
Эрон ташқи ишлар вазири АҚШни Форс Кўрфази минтақасида энг катта қурол сотувчи режим сифатида эканлигини таъкидлаб, пулга энг модерн ва замонавий қуролларни сотиб олиш мумкин, аммо хавфсизлик ва барқарорликни сотиб олиш мутлақо мумкин эмас дея изоҳади.
Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджаврд Зариф БМТ Хавфсизлик кенгашининг Форс кўрфази минтақасидаги вазиятни кўриб чиқишга бағишланган виртуал йиғилишида, Эроннинг Ҳурмуз бўғозидаги тинчликка интилишига ишора қилиб, бу ташаббус минтақадаги ҳар бир давлатнинг тинчлиги, барқарорлиги ва қўшниларнинг фаровонлиги ва барчанинг манфаатига асослангандир деб изоҳлади.
Муҳаммаджавод Зариф шунингдек хавфсизликни сотиб олиш, қўшниларнинг нотинчлиги эвазида хавфсизликни қўлга киритиш ва минтақада гегемонлик қилиш каби нотўғри ҳатти -ҳаракатларининг нохуш оқибатларга тўхталиб, АҚШ режими армиясини ўз соҳилларидан 7600 мил узоқликда жойлашган Фос Кўрфазида ноқонуний иштироки ва ҳузури, ИШИДнинг 1 чи рақамли душмани генерал Қосим Сулаймонийни АҚШ президенти томонидан террор этилишидан бошқа ҳеч қандай натижа келтирмаган деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари кучли минтақани барча қўшнилар стратегик ўзларни тийишни сезадиган сиёсий тинчлик ва хавфсизликка эҳтиёжи борлиги баён этиб, биз минтақада хавфсизлик системаларини яратиш ва кенг-қамровли музокараларни яратиш учун минтақа мамлакатлари томонидан жамоавий ҳамкорликка эҳтиёж сезмоқдамиз, акс ҳолда келиб авлодларга тартибсизлик ва хаосни қолдирамиз дея аниқлик киритди.
Муҳамаджавод Зариф ўз сўзларининг бошқа қисмида, Эроннинг ташвишланиши ва шикоятларини таъкидлаб, Эрон халқи айрим қўшни режимлар томонидан тажовузкорлари 8 йил давоимдаги урушда молиялаштирганини ҳеч қачон унутмайди деб эълон қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири янги минтақавий ёндошув минтақа давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг натижаси бўлиши кераклигига ишора қилиб, Эрон президенти Форс Кўрфазидаги барча давлатлани раҳбарлари билан Ҳурмуз тинчлик ташаббуси масаласида ўртоқлашди ва уларни ғояларни бойитишга ва уни амалга оширишда иштирок этишга таклиф қилди деб айтди.