Эронда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ беморлар аниқланди /346 киши вафот этди/
-
Эронда бир суткада 346 киши коронавирус қурбони бўлди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 346 киши қурбон бўлди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 968-та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 135 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сони 581 минг 824 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 346 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 33 минг 299 кишига етди деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 463 минг 250 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 43 миллион нафардан ошган етганким, шулардан 1 миллион 165 мингдан ортиғи вафот этган ва 32 миллион нафари ҳам соғайган.