Зариф: Гиж-гижлаш билан тинчликка эришиб бӯлмайди
Эрон Ташқи ишлар вазири ӯзининг янги твитида томонларни гиж-гижлаш билан тинчликка эришиб бӯлмаслигини таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг пайшанба кечаси тарқатган хабарига кӯра Муҳаммаджавод Зариф ушбу твитида Эрон Ислом Жумҳурияти Франциянинг Ницце шаҳрида амалга оширилган террорчилик амалиётини қатъий маҳкум этишини таъкидлаб, ёзди: нафрат уруғини сепиш, бадбинлик ва гиж-гижлаш ӯрнини мантиқ ва ақл-тафаккур эгаллаши лозим.
Зариф илова қилди: ҳамма билиши керак, экстремизм янада дағалроқ экстемизмни келтириб чиқаради. Шу сабабли гиж-гижлаш билан тинчликка эришиб бӯлмайди.
Эслатиб ӯтамиз: пайшанба куни Франциянинг Ницце шаҳридаги калисо атрофида амалга оширилган террорчилик ҳужуми натижасида 3 киши ӯлдирилиб, бир неча киши жароҳатланган.