Январ 10, 2024 13:50 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Систон ва Балучистондаги постга уюштирилган терактда Эрон полицияси зобити шаҳид бўлди
    Эроннинг Систон ва Балучистондаги постга уюштирилган терактда Эрон полицияси зобити шаҳид бўлди

Бугун эрталаб, Эрон жануби -шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятининг Роск туманидаги полиция бўлимига уюштирган террорчилик ҳужумда Эрон Ислмо республикасининг полиция кучлари ходими шаҳид бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун соат эрталаб соа 01: 30 дақиқада Эрон полицияси қарши чоралари ва кучли отишмаларига учраган Роск туманининг" Жангал" шаҳарлараро постига қарши теракт уюштирган террорчилар қочиб кетишган.

Бу теракт натижасида Эрон полиция ходими  Амирҳусейн  Ҳусейнободий шаҳид бўлди.Террорчилик ҳужумни амалга оширган шахсларни аниқлаш ва қўлга олишга уринишлар олиб борилмоқда  бу борада қўшимча хабарлар эълон этилади.

Бир неча дақиқа олдин  Жайш-уз-зулм террорчи гуруҳчаси  ижтимоий тармоқдаги ўз каналида  Россия туманидаги Жангал шаҳарлараро постига уюшиттирлган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Бу эса сўнгги бир неча ой давомида, Роск шаҳри чегара постларида содир этилган иккинчи террорчилик ҳужумидир.

15 декабрь куни террорчи гуруҳлар Роск шаҳридаги полиция бўлимига ҳужум қилганида, Эрон Ислом республикасининг 11 нафар полициячиси шаҳид бўлганди.

Ёрлиқ