Хатибзода: Эрон давлати минтақада террорчиларнинг фаоллашгани масаласида ҳеч ким билан ҳазиллашмайди
(last modified Mon, 02 Nov 2020 10:28:40 GMT )
ноябр 02, 2020 15:28 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: Эрон давлати террорчиларнинг минтақада фаоллашганига чидам турмайди
    Хатибзода: Эрон давлати террорчиларнинг минтақада фаоллашганига чидам турмайди

Эрон ТИВ наттоғи Теҳрон давлатини Эроннинг шимолий чегараларида террорчиларнинг фаоллашгани тўғрисидаги огоҳлантиришларига тўхталиб, Эрон ислом республикаси бу борада чидаб турмайди ва ҳеч ким билан ҳазиллашмайди деб таъкидлади.

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Саъид Хатибзода  виртуал шаклда бўлиб ўтган мухбирлар билан ҳафталик йиғилишида,  Теҳрон минтақада террорчиларнинг мавжудлигидан ҳамон хавотирда бўлганини баён этиб,  бу масала нафақат Боку ва Ереван давлатлари, балки бошқа ҳукуматларга ҳам эълон қилинган деб қўшимча қилди.

Саъид Хатибзода ўз сўзларида  Эроннинг Тоғли Қорабоғ можароларини ҳал қилиш бўйича режаси ва Озарбойжон республикасии ва Арманистоннинг унга муносабатларига ҳам шиора қилиб,  келаси ҳафталарда тинчлик мавзуси ва ушбу можарони ҳал қилиш йўлида янги одимлар ташланишига умид билдирди.

Эрон ТИВ наттоғи шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифнинг эртага Боливиянинг янги президентининг инагурациясида қатнашиш учун Лотин Америкасига бориши ва ундан кейин Куба ва Венесуэлла мамлакатларига ташриф буюришига тўхталиб, Эрон ТИВ раҳбарини Боливияга сафари икки мамлакатни ўзаро муносабатларини юқори даражада тиклашга тайёрлигидан далолат бермоқда дея аниқлик киритди.

 Эрон давлати Россия ва Хитой билан биргаликда АҚШ президентлик сайловларига аралашмоқда деган Вашингон расмийларининг даъволари хусусидаги саволга жавобан , тарихнинг ўзи қайси давлатни  бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашгани ва президентларини ўзгартиргани ва  жосуслик кучларини бошқа мамлакатларга юборганини  яққол маълум қилган деб изоҳлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи  Теҳрон давлатини АҚШ президентлик сайловларга аралашишдан манфаатдор эмаслигини айтиб,  айнан АҚШ халқи ўз президентини ўзлари сайлашиши лозим деб эълон қилди.