Зариф: Эрон давлати Озарбойжон республикасининг озод қилинган ҳудудларини тиклашда ёрдам беришга тайёр
Эрон ТИВ раҳбари Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазири билан учрашганида, Теҳрон давлатини икки мамлакат умумий чегараларида жойлашган озод қилинган ҳудудларни қайта тиклашда фоал ва кен иштирок этишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф озарбойжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан учрашуви чоғида Озарбойжон республикасининг босиб олинган минтақаларни озод қилинишидан кейин Бокуга буюрган ташрифидан мамнунлигини маълум қилиб, уруш қурбонлари айниқса қурбон бўлган тинч аҳоли оилаларига ҳамдардлик билдирди ва янги бошанган босқич ва даврни минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ва барча томонлар манфаатлари йўлида муҳим эканлигини таъкидлади.
Муҳамаджавод Зариф минтақа бўйлаб сафари ва уни Боку шаҳридан бошланишидан мақсад тинчлик ва осойишталик ўрнатишда ҳаракат қилиш ва ёрдам бериш эканлигини эслатиб, сўнгги ойларда Озарбойжон республикаси ва Эрон ислом республикаси расмийлари ўртасидаги интенсив ва яқин учрашувларини тегишли ва муносиб даражада кенгайиб бораётганидан мамнунлигини билдирди.
Эрон ТИВ раҳбари Теҳрон давлатининг шунингдек икки давлатнинг умумий чегараларида жойлашган озод қилинган зоналарни қайта тиклаш ва қайта қуришда фаол ва кенг қатнашишга тайёрлигиним эълон қилиб, яқинда ўтказилган Иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг йиғилишида икки мамлакта ўртасидаги самарали музокараларга тўхталиб ўтди. У ўз сўзлаида бугунги учрашувда Озарбойжон республикаси президенти томонидан билдирилган фикрни икки мамлакатнинг ҳамкорликка бўлган қатъий қароридан далолат бераётганин қўшимча қилди.
Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбари Жейҳун Байрамов ҳам учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни, дўстлик, ҳамда тарихий ва маданий муштаракликка асосланганига ишора қилиб, Эрон ислом республикасининг ушбу мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига нисбатан муҳим даражадаги позициясини юқори баҳолади.