Халқаро тавсияларга қарамай Боку ва Ереван ўртасидаги кескинликлар давом этмоқда
(last modified Mon, 27 Sep 2021 08:49:01 GMT )
сентябр 27, 2021 13:49 Asia/Tashkent
  • Халқаро тавсияларга қарамай Боку ва Ереван ўртасидаги кескинликлар давом этмоқда

Озарбайжон президенти ва Арманистон Бош вазири ўртасида Россия президенти воситачилигида тузилган тинчлик битимига яқинда бир йил бўлишига қарамай, Озарбайжон ва Арманистон кучларининг айрим алоқа линияларида кескинлик ва тўқнашувлар давом этмоқда.

Аслида, Москва воситачилиги билан Боку ва Ереван раҳбарлари ўртасида энг муҳим тинчлик ҳужжати имзоланганига 9 ойдан кўпроқ вақт ўтганига қарамай, вазият кескин ва ушбу минтақада ва икки давлат ўртасидаги баъзи чегара ҳудудларида сулҳ бузилиши давом этмоқда. Халқаро воситачилар эса масалани дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун барча ҳаракатларни кун тартибига қўйган. Бу саъй-ҳаракатлар орасида яқинда БМТ бош котиби Антонио Гутерришнинг Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Ташқи ишлар вазирлари билан алоҳида учрашувини тилга олиш мумкин. БМТ бош котиби Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов ва Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян билан учрашувда минтақавий ҳамкорликни ошириш ва Кавказда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш учун ҳаракатларни давом эттиришга чақирди. 

Тажриба шуни кўрсатадики, Боку ва Ереван расмийларининг ўзаро мажбуриятлари асосан "қоғозда". Хусусан,

Бу борада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар институти вице-президенти ва ҳарбий масалалар бўйича эксперт Владимир Юс шундай деди:

"Нахчиван-Арманистон чегарасидаги воқеалар, Арманистон қуролли кучларига босим ўтказишга уринишдир, шунда  ушбу мамлакат раҳбарлари Озарбайжон Республикаси шартларига ва Боку кўзлаган мақсадларга мувофиқ равишда, музокара столига тезроқ ўтиришга мажбур бўлади".

Бу жараёнининг давом этиши, Боку ва Ереван халқаро ҳамжамият олдида Кавказда хавфсизлик ва тинчликни таъминлаш бўйича ўзаро мажбуриятларни олгани боис, яқинда озарбайжон ва арман расмийлари кўпроқ ҳарбий қурол сотиб олиш ва росмана қуролланиш пойгасини уюштиришга тарғиб этилмоқдалар. "Масалан, Озарбайжон Республикаси, сионистик режим, Туркия ва Покистондан қурол сотиб олганига қарамай, яқинда яна Россиядан қурол сотиб олиш истагини билдирди. Бу борада Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев шундай дейди:
"Биз аллақачон рус қуролларини сотиб олиш учун баъзи сўровларни берганмиз, шунинг учун Россия билан бу соҳада ҳамкорлик кенгаймоқда".

Бироқ, бу жараённинг давом этиши ва Тоғли Қорабоғ можароси тарафларининг икки ёқлама позицияларни қабул қилиши ҳатто Ереван ҳукуматининг баъзи амалдорлари яқинда, ушбу узоқ йиллик низони ҳал қилишни рад этишларига олиб келди. Жумладан, Арманистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Арман Григорян Озарбайжон Республикаси билан Тоғли Қорабоғ муаммосини ҳал қилинмаган деб баҳолади. Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин Арманистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби эълон қилди:
"Тоғли Қорабоғ можароси ҳалигача ҳал қилинмаган ва уни ЕХҲТ нинг Минск гуруҳи доирасида ҳал қилиш керак".

Аввалроқ Озарбайжон ва Арманистон Ташқи ишлар вазирлари Жейҳун Байрамов ва Арарат Мирзоян учрашиб, Кавказ минтақасидаги янги шароитларни ҳисобга олган ҳолда, икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёнини муҳокама қилишган.

Боку ва Ереван расмийларининг қарама-қарши позициялари шуни кўрсатадики, ҳар икки давлат расмийларига хорижий ҳукуматлар кучли таъсир кўрсатади ва бошқа давлатлар манфаатларидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилишмоқда. Масалан, сўнгги ҳафталарда Ереван ҳукумат амалдорлари Озарбайжон Республикасига қарши муҳим позициялар тўғрисида бир неча бор қарор қабул қилишди ва уларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилишди. Бироқ амалда, улар бошқача ҳаракат қилишди. Аслида, Никол Пашинян ҳукуматининг баъзи қарорлари мамлакат ички муҳити  ва  оммавий ахборот воситалари учун мўлжалланган бўлиб, лекин амалда содир бўлаётган воқеалар Озарбайжон Республикаси билан ҳудудий ва чегара баҳсларини тугатиш учун олдинга ташланаётган қадамлардан иборат.