Инқилоб Раҳбари: Эроннинг АҚШга нисбатан сиёсатлари Вашингтон ҳукуматидаги шахсларни алмашиши билан ўзгармайди
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари АҚШнинг зўравонликлари қаршисида тура олишнинг оқилона сиёсатларига ишора қилиб, Эрон ислом республикасининг ҳисобланган сиёсати АҚШ ҳукуматидаги шахсларнинг ўзгариши ва ё алмашиши билан ўзгармайди деб айтдилар.
Бугун Исломий Инқилоб муааззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий жонли эфир орқали телевидениядан тарқатган мурожаатларида, ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ ва Имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунари муносабатида табрик йўллаб, ҳамда АҚШ режимидаги вазиятни саҳналаштирилганини таъкидлаб, АҚШнинг амалдаги президенти ва сайловдан кейин бу мамлакат ҳукуматига келиши кутилаётган президент , юу сайловларни АҚШ тарихидаги энг сохта сайлов эканлигини тан олган ва унинг рақиби ҳам Трамп кенг миқёсида фирибгарлик қилмоқда деган сўзларни айтмоқда деб эълон этдилар.
Ислом Инқилоби раҳбари бу ҳолатни либерал- демократларниг хунук юзининг намунаси эканлигига тўхталиб, АҚШда ким ҳокимият теппсига келишидан қатъий назар, мавжуд вазият АҚШда фуқаролик, сиёсий ва ахлоқий ўта жиддий таназзулдан дарак бермоқда ва пировардида бундай сиёсий тизим қулаб тушишига шубҳа йўқ дея изоҳладидар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари АҚШ режимининг Эрон ислом тизимига қарши душманлиги ва адоватнинг асли сабабини Эрон давлатининг ушбу зулмкор режим ва уларнинг шерикларининг зўравонликларига тан бермаслигида эканлигига ишора қилиб, бу адоват давом этади ва уни ҳал қилиш ё олдини олишнинг ягона йўли қарши томонниг Эроннинг миллати ва ҳукумтига зарба бериши мумкинлигидан ноумид қилишдир деб қўшимча қилдилар.
Ислом Инқилобининг олий раҳбари Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги тўқнашувларга ҳамда, бу аччиқ ҳодисани минтақа хавфсизликига таҳдид қилаётганини эслатиб, можаро имкон қадар тезроқ тугаши керак. Албатта Арманистон томонидан босиб олинган Озарбойжон республикасининг барча ҳудудлари озод қилиши ва Озарбойжон республикасига қайтарилиши зарур деб аниқлик киритдилар.
Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек ушбу ерларда арманлар хавфсизлигини таъминланиши ҳамда ҳар икки томон халқаро чегараларига риоя қилишлари зарурлигини баён этиб, ишончли хабарлар асосида минтақага кирган террорчилар хусусан Эрон чегарасига яқиқнлашмасликлари керак ва агар улар Эрон чегарасига яқинлашсалар, жидидй ва қатъий қарор қабул қилинади деб эълон этдилар.
Ислом Инқилобининг муаззам раҳбари ўз нутқининг яна бир қисимда, " Ваҳдат ҳафтаси" нинг тасаввур қилинган аҳамятли томонини айтиб, Яманда 5 йиллик урушни давом этиши шунингдек саудияликлар томондан одамларни шақфқатсиз бомбардимон этилиши ёки Фаластин масаласини кўрмаганга олишлари билан исломий умат номига иснод келтирган айрим режимларининг нотўғри позициялари каби ислом дунёсидаги аччиқ ҳодисларга ечим топиш масаласи мусулмонлар бирлиги гаровидадир деб эълон этдилар.