Эрон ТИВ раҳбари Венесуэллага қилган сафари ҳақида ҳисобот берди
Эрон ташқи ишлар вазири Твиттердаги хабарида Венесуэлладаги учрашувлари ва сўзлаган нутқлари ҳақида ҳисобот берди.
Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Каракас шаҳридаги учрашувларидан олинган суратларни нашр этиб: Венесуэллада мен бу мамлакат президенти Николас Мадуро, вице-президенти Делси Родригес, ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаза ва Венесуэлланинг бошқа вазирлари билан ўзаро муносабатларни кенгайтириш учун учрашиб мулоқот қилдим дея ёзди.
Зариф шунингдек, мен чунки тарихнинг Ғарбдан кейинги дунёга томон тарих йўналишини тўхтатишга ҳаракат қилиш масласида Самуэль Робинсон номидаги институтда Америка ва Ғарб томонидан вужудга келтирилаётган қўрқувлар ва таҳдидлар ҳақида сўзлаб бердим деб қўшимча қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф чоршанба куни Лотин Америкасининг учта давлатларига шу жумладан Куба, Боливия ва Венесуэллага уюштирган сафари жараёнида бириничи ташрифини Каракасдан бошлади ва уни венесуэллалик ҳамкасби кутиб олди.
Муҳаммаджавод Зариф Венесуэлла ташқи ишлар вазири Хорхе Ареаза билан қўшма матбуот анжуманида бу мамлакат презиленти Николас Мадуронинг АҚШ қаршидаги тура олиши ва қарши курашини олқишлаб, Ғарб гегемониясининг давраси якунланган деб айтди.
Учрашувдан сўнг, Эрон ТИВ раҳбари пайшанба куни Каракасда Венесуэлла президенти билан учрашди.