ноябр 06, 2020 16:51 Asia/Tashkent
  • Эрон шимоли- ғарбий чегарасида зирҳли машиналарини жойлаштирди
    Эрон шимоли- ғарбий чегарасида зирҳли машиналарини жойлаштирди

Эрон ислом жумҳурияти армиясининг шимоли -ғарбий минтақасидаги база қўмондони, Арманистон ва Озарбойжон республикаси билан чегарада ушбу ҳарбий базанинг зирҳли машиналарини жойшлатирилганини хабар қилди.

Бугун Эрон армиясининг шимоли-ғарбий минтақавий қўмондонлигининг бригада генерали Али Ҳожилу мамлакат армияси давлат чегараларини душманларнинг ҳар қандай тажовузларидан ҳимоя қилаётганини таъкидлаб, шубҳасиз чегарада яшайдиган фуқароларнинг кундалик ҳаёти  хавфсизлиги ва фаровонлиги Эрон армиясининг устувор вазифаларидан эканлигини таъкидлади.

Генерал Ҳожилу ўз сўзларида Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги зиддиятлар сабабли, мамлакатнинг шимоли-ғарбий минтақасида жойлашган Эрон армиясининг қуруқликдаги кучлари ҳар қандай таҳдид ва хавфсизликни олдини олиш вазифасини бажарадилар деб қўшимча қилди.

Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилоятининг Худоофарин шаҳридаги 135 километр узунликдаги чегара ҳудудлари Арманистон ва Озарбойжон республикаси қўшинлари ўртасидаги Тоғли Қлрабоғ урушининг чизиғига қўшнидир.

Тоғли Қорабоғ можаросининг янги даври бошланганидан бери Худоофарин шаҳридаги Эрон  ҳудудига ўнлаб миномёт снарядлари келиб тушган.

 

Ёрлиқ