Инқилоб раҳбарининг Twitter-даги аккаунти Трампнинг мағлубияти ва Байденнинг ғалабасига муносабат билдирди
(last modified Sun, 08 Nov 2020 08:26:09 GMT )
ноябр 08, 2020 13:26 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбарининг Twitter-даги аккаунти АҚШ сайловлари натижаларига муносабат билдирди
    Инқилоб раҳбарининг Twitter-даги аккаунти АҚШ сайловлари натижаларига муносабат билдирди

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбарининг асарларини сақлаш ва нашр этиш бўйича идоранинг Твиттердаги аккаунти АҚШ президентлик сайловларида Дональд Трампнинг мағлубияти ва Жо Байденнинг ғалаба қозонганига муносабат билдирди.

Ислом Инқилоби олий раҳбарининг асарларини сақлаш ва нашр этиш бўйича идорасининг Твиттердаги аккаунти  шунингдек  АҚШдаги вазият ва уларнинг сайловлари ҳақида айтганларни шоудан ўзга нарса эмаслиги ва бу АҚШдаги либелар-демократиянинг хунук башарасининг мисоли эканлигини баён этиб, натижа қандай бўлишидан қатъий назар, АҚШ режимининг сиёсий, маданий ва ахлоқий жиҳатдан қулаши аниқдир деб эълон этди.

Эрон Олий милий хавфсизлик кенгаши котиби ҳам АҚШ халқи безорилик ва зўровонликни муаммоларга ечим топишнинг ягона йўли сифатида билган Дональд Трампнинг фаолиятига чек қўйди деб таъкидлади.

Эрон Олий милий хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамхоний  АҚШда янги сайланган ҳукумати  Оқ уйдаги унинг портрети остида 45 президент сўзлари ўрнида "келажак авлодга сабоқ"  деб ёзиш кераклигини тушунадими? деган савол оҳангидаги сўзларини билдирди.