ноябр 25, 2020 12:47 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари : басиж-ихтиёрий кучлар,  Эрон миллатининг Худо берган захирасидир
    Инқилоб раҳбари : басиж-ихтиёрий кучлар, Эрон миллатининг Худо берган захирасидир

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, Эроннинг камтаъминланганлар басижи /ихтиёрий кучлар/ни ташкил этилиши йиллигида ушбу кучларни буюк бир ютуқ, бойлик ва Эрон миллатининг Худо берган захараси деб айтдилар.

Бугун чоршанба милодий ҳисоб билан 2020 йил 25-няюбрь куни Эрон ислом жумҳуриятининг буюк асосчиси Ҳазрат имом Хумайний /р.а/нинг буйруғи билан  Эронда камтаъминланганлар басижи-ихтиёрий кучлари ташкилотининг таъсис этилган кунидир.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бугун  тарқатган ўз мурожаатларида  Басиж-бу  раҳматли имом Хумайний /р.а/нинг  буюк ва ёрқин ёдгорликлари ва миллий қудратининг таянч нуқтаси, ҳамда поклик, самимийлик, ақл ва курашнинг  рамзидир деб изоҳладилар.

Инқилоб Раҳбари шунингдек,  мамлакат ва унинг мустақиллиги ва барқарорлигини ҳимоя қилишда, миллий миқёсдаги ҳаётий  хизматларда, етакчи илмий фаолият ва янги технологияларда, қадриятлар ёндошувларида ва маънавий муҳитни яратишда басиж-ихтиёрий кучлар  номи ҳамма жойда тилга олинади ва басижнинг иштироки яққол назарга ташланади дея қўшимча қидилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  ўз мурожаатлари давомида  иймон, саъй-ҳаракат, масъулият ҳисси ва ўзига бўлган ишонч бу қобилиятларнинг асосий пойдевори ҳамда  муаммоларга ечим топиш йўли эканлигини таъкидлаб, булар  Аллоҳга шукроналар ҳамда ҳардоим эҳтиёткорлик билан сақланиши ва кучайтириши зарур бўлган Худованднинг марҳамати ва иноятларидандир деб аниқлик киритдилар.

Исломий Инқилоб муазам раҳбари  басиж ҳаракати ва кучларини Эрон миллатининг буюк бойлиги ва Худо берган захираси эканлигига тўхталиб, ушбу миллатнинг душманлари бугунги кунда ва ҳар доим ҳам  уни нобуд қилиш ва ё таъсирсиз қилиш пайида бўлиб келишганлар дея эълонэ этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  шунингдек  басиж ташкилоти масъуллари ва барча басижийлар ҳам  душманларнинг фитна-найрангларига қраши кураш олибборишлари ва ҳар доим режалар, ихлос ва Худога таваккал қилиши билан олиб боришлари зарурлигини баён этдилар.

 

 

Ёрлиқ