Руҳоний: Эрон давлати Форс Кўрфази зоннасидаги мамлакатлар билан ҳамкорликларни мустаҳкамлаш пайидадир
(last modified Thu, 26 Nov 2020 06:40:32 GMT )
ноябр 26, 2020 11:40 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Форс Кўрфази зоннасидаги мамлакатлар билан ҳамкорликларни мустаҳкамлаш пайидадир
    Эрон давлати Форс Кўрфази зоннасидаги мамлакатлар билан ҳамкорликларни мустаҳкамлаш пайидадир

Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрон ва Доха ўртасидаги алоқаларни дўстона ва ривожланиб бораётганини баён этиб, Эрон ислом республикасининг барча азм -иродаси ва саъй- ҳаракталари Форс Кўрфази билан чегарадош мамлатлар билан мулоқот, ўзаро тушуниш ва биродарлик муносабатларни ривожлантиришга қаратилган деб изоҳлади.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали суҳбатларида  икки мамлакат ўрасидаги алоқаларни барча манфаатдор соҳаларда, айниқса иқтисодий ва савдо алоқаларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш зарурлигига ишора қилиб, Эрон ва Қатар ўртасидаги келишувларнинг бажаралишини тезлаштириш ҳар икки халқ ҳамда минтақа манфаатларидадир деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний  шунингдек сионистик режимга Форс Кўрфазида ва ё минтақада йўл очиб бериш минтақада барча нотинчликларнинг асли омили бўлиши ҳамда нобарқарорликларни янада авж олишига сабаб бўлишига а тўхталиб, баъзи қўшни давлатлар ўзларининг хавфсизлигини  жиноятчи сионистик режим билан алоқалар соясида бўлишини тасаввур қилишади ва ҳолангки сионистик режим барча исломий мамлакатлар ва минтақанинг асосий душманидир деб эълон этди.

Эрон ислом республикаси президенти  минтақа давлатларини ўз муаммоларини қўшни ва биродар сифатида ҳал қилишлари мумкинлигни эслатиб,  Халқаро муносабатлар соҳасидаги янги ўзгаришлар билан минтақадаги айрим мамлакатларнинг душманлик сиёсати тўғриланиши ва минтақа ичида мулоқот ва ўзаро тушуниш учун имконият яратилишига умид билдирди.

Қатар амири  ҳам ўз сўзларида Доха ва Теҳрон ўртасидаги алоқаларни стратегик ва ривожланиб бораётганига ишора қилиб, Эрон ва Қатар ўртасида имзоланган келишувларни амалга ошириш ҳар икки давлат ва халқ фойдасидадир ва Доха давлати ушбу келишувларни ижро этиш учун барча саъй ҳаракатларни амалга оширади деб таъкидлади.

Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний минтақадаги айрим давлатларнинг масъулиятсиз ҳаракатларига ишора қилиб, Эрон ва Форс Кўрфази зоннасидаги мамлакатлар ўртасидаги барча соҳаларда, шу жумладан минтақадаги сув хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорилкларни ривожлантииш зарурлигини маълум этди.