Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 347 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 13 мингу 341 бемор аниқланди ва 347 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг 341 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 996 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 16 минг 835 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 347 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 49 минг 695 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 708 минг 106 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 65 миллионга яқинлашганким, шулардан 1 миллион 513 минг киши вафот этган ва 45 миллион нафардан ортиғи соғайган.
Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 14 миллиондан ортиқ кишига етган ва 282 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.