Эрон ва Афғонистон президентлари иштирокида Хоф-Ҳирот темир йўли фойдаланишга топширилди
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, 140 километр узунликдаги Эроннинг Хоф ва Афғонистоннинг Ҳирот шаҳарлари ўртасидаги темир йўли икки мамлакат президентларининг видеоконференция орқали бўлиб ўтган йиғилишида фойдаланишга топширилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний, Хоф-Ҳирот темир йўлини очилиши маросимида Афғонистон президенти ва бу мамлакат халқига қилган мурожаатида, бугун Эрон ва Афғонистон икки буюк халқлари учун очилиш кунидир; бу икки халқ тарих давомида битта илдиздан, битта маданиятдан ва битта минтақадан келиб чиққан ҳамда биродарлик ва яхши қўшничиликни энг яхши иттифоқчилар сифатида сақлаб келган деб эълон этди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек, Эрон ва Афғонистон муносабатларини доимо қалблар, фикрлар ва маданиятлар, хулқ-атвор ва саъй-ҳаракатлар доирасида бўлган ва бугунги кунда икки буюк Эрон ва Афғонистон халқлари муносабатларидаги тарихий кунлардан бири ҳисобланади деб изоҳлади.
Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ҳам Хоф -Ҳирот теимр йўлининг очилиш маросимида ушбу лойиҳани ҳар икки мамлакат учну тарихий ва ҳаётий эканлигига тўхталиб, ушбу муҳим йўлнинг очилиши ҳар икки давлатнинг минтақани боғланиши ва келажакдаги иқтисодий фаровонликка эришиш соҳасидаги тинимсиз саъй -ҳаракатларининг самарасидир деб таъкидлади.
Хоф -Ҳирот темир йўлининг фойдаланишга топширилиши темир йўл тармоғини ривожланитиришда муҳим бир одим ва ҳаракат бўлиб, Эрон шарқидаги ривожланишларни тезлаштириши билан бирга Эроннинг Европа ва Осиё ўртасидаги транзит юклариини тарқатиш ва етказишдаги ҳиссасини ошириши ва Эроннинг шарқий-ғарбий йўлакларидаги мавқеини мустаҳкамлашиши мумкин.
Хоф ва Ҳирот ўртасидаги темир йўлини фойдаланишга топширилиши Эроннинг минтақадаги ўз қўшнилари билан 6 чи чегара темир йўли сифатида Эрон ва Афғонистон иқтисодиёти ва ривожланишида катта рол ўйнайдиган муҳим инфратузилма лойиҳаларидан биридир.