Эрон ТИВ раҳбари : АҚШ минтақани тарк этиши керак
-
Зариф: АҚШ минтақани тарк этиши керак
Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбари АҚШнинг минатқадан чиқиб кетиши зарурлигини таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф TOLOnews билан суҳбатда Эрон ва Афғонистон муносабатлари, Эроннинг Толибон хусусидаги позицияси, Эрондаги афғонистонлик муҳожирлар ҳамда " лашкари Фотимиюн" гуруҳи хусусида гапирди.
Зариф ушбу интервьюсида Эрон исломий инқилоб соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони шаҳид Қосим Сулаймонийнинг террор этилганидан кейин АҚШнинг минтақадан чиқиб кетиши зарурлигига тўхталиб, АҚШликлар минтақани тарк этишлари шарт, биз ҳардоим ушбу масалани таъкидлаб келмоқдамиз деб изоҳлади.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек Толибон гуруҳининг табиати ва моҳияти хусусидаги саволга жавобан, Эрон ўз қонунлари доирасида ҳанузгача Толибон гуруҳини террорчи гуруҳлар рўйхатидан чиқаргани йўқ деб қўшимча қилди.
Муҳуммаджавод Зариф бу суҳбатда, " Лашкар Фотимиюн" тўғрисидаги саволга ҳам жавоб берар экан, Афғонистон ҳукумати хохлаганида бу кучлар Афғонистонга ёрдам берадиган энг яхши куч бўлиши мумкин деб аниқлик киритди.