Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 177 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 177 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 312 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 805 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 158 минг 374 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 177 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 53 минг 625 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 885 минг 54 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 76 миллион нафардан тошган ошганким, шулардан 1 миллион 693 минг киши вафот этган ва 53 миллион 823 нафардан ортиғи соғайган.
worldometer сайтининг хабар қилишича, АҚШда ҳозиргача 18 миллион нафардан ошган ва улардан 323 минг киши ҳам вафот этган.
Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.