Шамхоний: АҚШга ишониш мумкин эмас
-
Али Шамхоний
Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби, АҚШга ишониш мумкин эмас деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхоний Теҳрон шаҳрида Энергетика вазирлиги шаҳидлари хотирасини улуғлаш йиғилишида, ядровий музокаралар жараёнида ва минтақа ўзгаришларидаги кўп тажрибалар иқтисодий санкцияларни бекор қилиш ва ё Сурияда оташкесим жорий қилиш мавзуларида АҚШ иддалари ва сўзлари худди миражга ўхшайди, зеро АҚШга ишониш мумкин эмас деб изоҳлаб ўтди.
Али Шамхоний, БАРЖОМ дастурини ижро этиш жараёнида АҚШнинг ёлғончилиги ва ўз ваъдасига амал қилмаганига ишора қилиб, АҚШ давлати кичик ишлар мисол учун мусофир ташувчи самолётларни сотиб олиш масаласида монелик қилса, Эрон ислом жумҳурияти ҳам ўз ҳуқуқини қайта тиклаш ва амалга ошириш учун лозим чоралар кўришга қодир деб қўшимча қилди.
Шамхоний ўз сўзларида зулмга қарши ва зўравон қудратларни рад этишга асосланган қарши кураш маданиятининг ўзгарилмас ва мустаҳкам илдизига ишора қилиб, муқоваматий иқтисоднинг асосини ички ва маҳаллий потенсиал ва имкониятларга ишониш ташкил этади деб аниқлик киритди.