Эрон президенти ҳазрат Исо Масеҳ(а) валодати муносабати билан табрик йўллади
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Исо Масеҳ (а) валодат топган куни ва милодий 20121 янги йилнинг бошланиши муносабати билан дунё мамлакатлари раҳбарларини табриклади.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний пайшанба куни ҳазрат Исо Масеҳ (а) валодат топгани куни муносабати билан дунё мамлакатлари раҳбарларига алоҳида шаклда йўллаган ўз паёмида, бугунги дунё турли сиёсий, иқтисодий, маданий ва иқтимоий бўҳронлар билан юзмаюз бўлган ва мамлакатларнинг раҳбарлари умумий ирода ва сайъ-ҳаракат асосида халқаро ва минтақавий ҳамкорликлар билан ушбу бўҳронни баратараф этиш, шу билан бирга коронавирусга қарши курашиш жараёнини тезлаштириш ҳамда инсон ҳаётини нормал ҳолатга қайтариш учун янада сайъ-ҳаракат қилишлари зарур,-деб таъкидлади.
Руҳоний Исо бин Марям (а) дўстлик, меҳрубонлик, сулҳ ва тинчлик пайғамбари эканини баён этиш зимнида, бугунги инсоният, айниқса самовий динларнинг издошлари иллоҳий пайғамбарларнинг юксак таълимотлари ёрдамида ва уларнинг йўли ва анъаналарига таяниб, инсоний камолот ва юксак йўлидан боришлари мумкин,-дея умидворлик билдирди.
Бугун жума куни 2020 йил 25 декабр куни ҳазрати Исо Масеҳ (а) валодат кун билан тўғри келади.