Эрон: АҚШ режими генерал Сулаймонийни террор этиши билан катта хатога йўл қўйди
Эрон ТИВ-и шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг қўрқоқлик билан террор этиши АҚШнинг қўпол хатоси эди дея эълон этди.
Эрон талабалари ахборот агентлиги- ИСНОнинг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ-и шаҳид Қосим Сулаймонийнинг террор этилганини биринча йиллиги арафасида Твиттер саҳифасидаги мурожаатида, АҚШ режимини генерал Сулаймонийни қўрқоқларча террор этиши билан қўпол хатога йўл қўйганини баён этар экан, Ироқ парламенти аъзоларининг АҚШ террорчи кучларини чиқаришга овоз беришгани бизнинг минтақамиздаги ушбу ёвуз иштирокини тугашининг бошланишидир. Бизнинг минтақамиз АҚШнинг қонунларни бузишга асосланган аралашувидан кўп азият чеккан деб эълон этди.
Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг аввалида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.