Оятуллоҳ Мисбоҳ Яздийнинг вафоти муносабатидаги Исломий Иниқлоб Раҳбарнинг ҳамдардлик сўзлари
(last modified Sat, 02 Jan 2021 11:22:31 GMT )
Январ 02, 2021 16:22 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Мисбоҳ Яздийнинг вафоти муносабатидаги Исломий Иниқлоб Раҳбарнинг ҳамдардлик сўзлари
    Оятуллоҳ Мисбоҳ Яздийнинг вафоти муносабатидаги Исломий Иниқлоб Раҳбарнинг ҳамдардлик сўзлари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари эронлик диний уламоларидан бири, фақиҳ ва мужоҳид Мисбоҳ Яздийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Оятуллоҳ  Муҳаммадтақий Мисбоҳ Яздийнинг вафоти муносабатидаушбу уламонинг оила аъзолари ва фарзандлари ҳамда  шогирдлари ва издошларига таъзия билдириб,  ушбу уламо  таниқли мутафаккир, муносиб бошлиғ эди ва ҳаққитни айтиш ва тўғри йўлни кўрсатиш ва ифода қилишда равон лисон ва тафаккурга эга эди деб изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ушбу ҳамдардлик мурожааталарида шунингдек  Оятуллоҳ Мисбоҳ Яздийни диний фикрлар,  тўғри ифода этишда ва йўл кўрсатувчи китобларни таълиф этишда ҳамда таниқли ва нуфузли шогирдларни тарбиялашда  ва  иштирокига эҳтиёж бўлган барча инқилобий соҳаларда ҳаққатан ҳам адолатли ва ноёб инсон эди деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб Раҳбари ўз сўзларида тақво ва ва парҳизкорлик уша инсоннинг  ёшлигидан умрининг охиригапча ўзига хос ва доимий хислат характери эди ва илоҳий маърифат орқали суфийлик ва сайр сулукдаги муваффақиятлари ушбу узоқ муддатли кураши учун буюк бир илоҳий мукофот эди деб аниқлик киритдилар.

Эслатиб ўтаимз, Эроннинг раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши аъзоси ва Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ номидаги ўқув ва тадқиқот муассасаси раиси Оятуллоҳ Муҳаммадтақий Мисбоҳ Яздий кеча  бир мунча вақт касл бўлиб қолганидан кейин  ҳаётдан кўз юмди.