Зариф: ҳар қандай уруш ва ҳужумга қатъий жавоб қайтарилади
(last modified Sun, 03 Jan 2021 06:19:59 GMT )
Январ 03, 2021 11:19 Asia/Tashkent
  • Зариф: ҳар қандай уруш ва ҳужумга қатъий жавоб қайтарилади
    Зариф: ҳар қандай уруш ва ҳужумга қатъий жавоб қайтарилади

Эрон ТИВ раҳбари АҚШ президентига қаттиқ огоҳлантириши билан ҳар қандай ҳужум ва ё урушга қатъий жавоб қайтарамиз дея таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммажавод Зариф  кеча Твиттере саҳифасида  Ироқдан олинган янги маълумотлар  Исроил режимининг урушқоқ ёлланмалари ва омиллари  Трампни ёлғон баҳоналар билан урушни бошлашга тортиш учун АҚШликларга ҳужум қилишни режалаштираётганини кўрсатмоқде ёзди.

Муҳаммаджавод Зариф АҚШ президентига хитобан, Трамп ҳар қандай тузоқлардан эҳтиёт бўл. Ҳар қандай урушқоқлик қатъий жавобга дуч келади, айниқса уша яқин дўстларингга қаттиқ жавоб қайтарилади деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари пайшанба куни ҳам Твиттер саҳифасида Форс Кўрфазида АҚШнинг ҳарбий ҳаракатларига кўрсатган аксиламалида,  Эрон уруш пайида эмас, аммо ўз халқи, хавфсизлиги ва миллий манфаатларини ҳимоя қилишда иккиланмайди деб эълон қилганди.

Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида  Дональд Трамп ва унинг атрофидагилари АҚШдаги коронавирусга қарши кураш ўрнида  B-52 бомбардимончи самолётларини учириш ва минтақамизга юбориш учун миллиардлаб долларни беҳуда сарфлашмоқда деб эслатганди.

 

Ёрлиқ