Фурду ядровий таъсисотида 20% уранни бойитиш жараёни бошланди
(last modified Mon, 04 Jan 2021 11:31:52 GMT )
Январ 04, 2021 16:31 Asia/Tashkent
  • Фурду ядровий таъсисотида  20% уранни бойитиш жараёни бошланди
    Фурду ядровий таъсисотида 20% уранни бойитиш жараёни бошланди

Эрон ҳукумати наттоғи Теҳрон жанубидаги Фурду ядровий таъсисотида 20% уранни бойитиш жараёнини бошланганини эълон қилди.

Эрон ҳукумати наттоғи Али Рабеъий  санкцияларни бекор этиш мақсадида стратегик ҳаракат қонунини ижро этишга қаратилган мамлакат презиенти Ҳасан Руҳонийнинг фармонига ишора қилиб, Фурду ядровий таъсисотида газ ўтказишнинг олдинги жараёни бошланан ва бугун  биринчи  UF6  бойитилган уран маҳсулоти олинади де изоҳлади.

Рабеъий ўз сўзларида бу жараённинг барчаси, Халқаро Атом энергияси агентлигини хабар қилингани ва Эроннинг хавфсизлик мажбуриятлари асосида  лойиҳа анкетасини топшириш каби дастлабки чоралардан кейин амалга оширилди деб қўшимча қилди.

Санкцияларни бекор қилиш бўйича стратегик ҳаракатлар қонуни  9 моддадан иборатдир ва Эрон ислом республикаси  20 фоиз бойитиши учун  бойитилган уран захираларини кўпайтириши ва Эрон Атом энергиясии ташкилотини IR2M ва  IR6 центрифугаларининг янги авлодидан фойдаланиши тўғри келади.