апрел 08, 2024 12:36 Asia/Tashkent
  • Бугун 8 апрель Эронда ядро технологиялари миллий кунидир
    Бугун 8 апрель Эронда ядро технологиялари миллий кунидир

Бугун 8 апрель куни Эрон Ислом республикаси ядовий олимларини ядровий ёқилғи айланишини якунлашдаги ғурурли саъй ҳаракатларини эътирофи сифатида " Миллий ядро технологиялар куни" деб номланган.

Эслатиб ўтамиз,  2006 йилнинг шу куни эронлик олимлар лаборатория миқёсида ядро ёқилғисининг тўлиқ циклини ишлаб чиқаришга муваффақ бўлганди.

Эрон Ислом Республикаси олимлари ва  мутахассисларининг уранни бойитиш технологиясига эришиш ва мамлакатда ишлаб чиқарилган  сентрафугалардан фойдаланган ҳолда   тўлиқ бойитиш занжирини ташкил этишдани муваффақиятини Халқаро Атом энергиясми агентлигига  эълон қилиши билан Эрон Ислом республикаси тинч фаолият соҳасида уранни бойиитиш технологиясига  эга бўлган мамлакатлар қаторига кирди.

Бугунги кунда  Эрон Ислом республикаси илм -фан ишлаб чиқаришда энг юқори ўсиш суъатларга эга  ва она ҳужайраларини ишлаб чиқариш  ва кўпайтириш, нанотехнологиялар ва  ядровий билимлардан фойдаланган ҳолда турли тудаги радиофармацевтика воситаларини  ишлаб чиқариш каби соҳаларда эса замонавий глобал билимга эга давлатлар  қаторидан жой олди. Ядро билимлари соҳасида Эрон Ислом респубилкаси тиббиёт ва соғломлаштириш марказларининг фармацевтикага бўлган эҳтиёжининг салмоқли қисми ҳозирда ядро тиббиёти соҳаси билан боғлиқ ишлаб чиқариш ва хизматларни кенгайириш ҳисобига таъминланмоқда. Талаб қилинадиган тармоқлар бўйича ишлар эса жадал суръатда амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда Эрон ядро олимлари мамлакат илмий ва тадқиқот марказлари учун зарур бўлган турли истъмол маҳсулотларни ишлаб чиқаришга муваффақ бўлди.

Мазкур стратегик соҳа ютуқларининг тобора ортиб бораётган ривожланиши ҳозирда ядро билимлари соҳасида турли тармоқларда бор куч-ғайрати билан курашаётганларининг кун тартибида турибти.

Ёрлиқ