Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 103 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 103 киши вафот этди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 360 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 752нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 268 минг 263 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 103 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 55 минг 933 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 50 минг 553 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 87 миллион нафардан тошган ошганким, шулардан 1 миллион 893 мингдан ортиқ киши вафот этган .
АҚШ-да бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 21 миллион 800 минг нафардан ошган ва улардан 369 минг киши вафот этган.
Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.