Эронда коронавируснинг Омикрон турига чалинган 26 ҳолат аниқланди
Эрон ССВ мамлакат коронавируснинг омикрон турини 26 шахсда аниқланганини маълум қилди.
ИРНА хабарига кўра, Эрон ССВ юқумли касалликларни олдини олиш ва боқаришў маркази директори Муҳаммадмеҳди Гўё бугунги суҳбатида, коронавируснинг омикрон турини жуда тез суръат билан талқалаётганига ишора қилиб, дунёнинг кўплаб мамлакатларида омикрон билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда ва бу штамм Эронда ҳам кузатилган.
Муҳаммадмаҳдий Гўё шунингдек коронавирусга қарши вакцинанинг 2 чи дозасини олиш омикрон юқтириб олиш имкоинятини камайтириши ва 3 чи доза ҳам олиниши кераклигига тўхталиб, вакцинация тақвимига биноан 18 ёшдан ошганлар 3 дозани иккинчи эмлашдан 3 ой ўтиб олишлари керак шундан сўнг индивидуал ва ижтимоий саломатлик қоидалари ва протоколларга риоя қилиш жуда муҳимдир деб аниқлик киритди.
Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 26- ноябрь кни ЖССТ коронавируснинг омикрон штаммини энг хавфли бешинчи тури деб эълон қилганди.
Бу штамми илк марта Жанубий Африкада аниқланди ва кўп мамлакатда хавотирларга сабаб бўлди
ЖССТ маълумотларига кўра, ҳозирда коронавируснинг омикрон штамми 100 га яқин мамлакатларда аниқланган.