Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
-
Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 31 кишининг коронавирусдан вафот этган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат 31 кишининг коронавирусдан вафот этиб, аниқ ташхис мезонлари асосида 2 минг 292 нафар янги касалланганлар аниқланди, ва мамлакатда вирусга чалинганлар сони 6 миллион 221 минг 33 кишига етди.
Хабарга биноан ҳозирда Эронлда 6 миллион 64 минг 646 киши тузалиб уйига жавоб берилган.
Ўтган куни Эронда 413 минг 144 киши коронавирусга қарши эмланди
Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 60 миллион 321 минг 108 киши биринчи доза, 53 миллион 130 минг 215 киши эса иккинчи доза ва 12 миллион 521 минг 856 кишиуччинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 125 миллион 973 минг 179 нафарни ташкил қилади.