Январ 08, 2021 16:18 Asia/Tashkent
  • АҚШ минтақани беқарорлаштириш орқали ўз манфаатларини таъминлашга уринмоқда
    АҚШ минтақани беқарорлаштириш орқали ўз манфаатларини таъминлашга уринмоқда

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари АҚШ режимини минтақани беқарорлаштиришга уринаётганига ишора қилиб, аммо Эроннинг минтақадаги иштироки фақат барқарорлик ва тинчлик ўрнатишга қаратилган деб айтдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  ҳижрий- шамсий ҳисоб билан 1399 йил 19 дай ва милолий ҳисоб билан 2020 йил   10 чи январ кунига тўғри келган, Қум халқи қўзғолони йиллигага бағишланан нутқларида ,  АҚШ режимини   Эрон ва минтақада нотинчликлвр ва беқарорликлар яратишга уринаётганига тўхталиб,  АҚШ ҳозирги шароитда  минтақавий беқарорликда ўз манфаатларини кўради, шу сабабдан минтақани тўлиқ ўз назоратига олишга уриниб келмоқда деб таъкидладилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек  Эрон ва зўравон қудратлар  бошчилигидаги АҚШ ўртасидаги муаммоларнинг энг асосий мавзулари,  санкциялар, Эронни минтақадаги иштироки, Эроннинг мудофаа ва ракета куч- қудрати эканлигини таъкидлаб,  Ғарб томони ва бизнинг бошқа душманларимиз,  Эрон миллатига қарши катта ва асоссиз хиёнат ва адоватлари яъни Эронга қарши санкцияларини тўхтатишда мажбурдирлар деб эълон этдилар

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  ўз сўзларида  Эрон парламенти ва ҳукуматининг  Биргаликдаги ҳаракат режасидаги мажбуриятларини  бекор этиш тўғрисидаги позицияси тўғри, мантиқий, оқилона ва мақбул қарор эканлигини баён этиб, биз АҚШнинг ядровий келишув-Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтаришга шошилмайяпимиз деб эслатдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек  АҚШ ва Британияда ишлаб чиқарилган вакциналарни Эронга олиб кириш тақиқланганини таъктдалаб, АҚШликлар вакцинани ишлаб чиқариш  қобилияти ва қудратига эга бўлганида, бу мамлакат ичкарисида бундай оғир ва уятли ҳол вужудга келмасди деб аниқлик киритдилар.

 

Ёрлиқ