Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 85 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 85 киши вафот этди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 251 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 581 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 274 минг 514 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 85 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 56 минг 18 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 58 минг 654 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 88 миллион нафардан тошган ошганким, шулардан 1 миллион 908 мингдан ортиқ киши вафот этган .
АҚШ-да бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 22 миллион 137 минг нафардан ошган ва улардан 374 минг киши вафот этган.
Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.