Эрон ТИВ наттоғи: Эрон банкротликка учраган томонларнинг сунъий босимларига таслим бўлмайди
(last modified Mon, 11 Jan 2021 09:36:49 GMT )
Январ 11, 2021 14:36 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ наттоғи: Эрон банкротликка учраган томонларнинг сунъий босимларига таслим бўлмайди
    Эрон ТИВ наттоғи: Эрон банкротликка учраган томонларнинг сунъий босимларига таслим бўлмайди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, Эрон масъулиятли ҳукумат сифатида техник ва мустақиллик асосида Украина самолётининг қулаши учун жавобгарликни ўз зимасига олган аммо банкротликка учраган унсурларнинг сиёсийлашитирилган ҳатти- ҳаракати ва сунъий босимлари таъсири остига қолмайди деб қўшимча қилди .

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода  мухбирлар билан ҳафталик матбуот анжуманида украиналик йўловчи самолётнинг қулаши масаласига тўхталиб,  ушу бахстсиз ҳодисада айбдор бўлганларнинг суд жараёни қонун-қоидаларга мувофиқ давом этади деб айтди.

Хатибзода Эрон украиналик самолётнинг ҳалокати борасидаги ўрганишларни диққат ва батафсил амалга оширди,  аммо  айрим режимлар ва банкротлика учраган беъзи  томонларниг аралашуви  айрим томонлар  бу масалани сиёсийлаштириш пайида бўлиб, уни ҳал қилишга интилмаётганини яққол намоён этишди деб изоҳлади.

Эрон ТИВ наттоғи, Теҳрон ҳукуматининг уранни 20 фоизга бойиитиш режаси тўғрисидаги Европа тройкасининг баёноти ҳақида шундай деди:  ушбу давлатлар  нафақат ўз мажбуриятлари ва  вазифасига амал қилмади, балки  улар  Биргаликдаги ҳаракат режасини бузишда АҚШ жиноятларига шерик бўлишди.

Хатибзода ўз сўзларида,  Европа мамлакатлари бугунги кунда  Эроннинг ўз мажбуриятларини камайтириши қарорини Биргаликдаги ҳаракат режаси ҳамда бу халқаро келишувнинг 26 чи ва 36 чи моддалари асосида эканлигини яхши билишади деб баён этди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи  АҚШдаги ички ўзгаришлар ва  Трамп тарафдорларини бу мамлакат конгрессига ҳужум қилиб бостириб кирганини таъкидлаб,  АҚШ тарихидаги энг шармандали ҳукумат энг уятли равишда Оқ уйни тарк этмоқда. Дунё бўйлаб тўкилган ноҳақ қонларнинг аксарияти АҚШ ҳукуматдолари томонидан содир этилган ва АҚШ режими адолатсиз ва ноҳақ тўкилган ушбу қонлар учун жавоб беради деб эълон этди.

Саъид Хатибзода шунингдек  "Эрон пресс " мухбирининг  Жанубий Корея делегациясини Теҳронга қилган сафари тўғрисидаги саволига жавобан,  ушбу сафар Сеул давлатининг  Теҳрон олдидаги қарзлари доирасида амалга оширилган, бундан ташқари  Жанубий Кореяда музатиб қўилган Эроннинг пуллари тезда қайтарилиши шарт ва зарур деб аниқлик киритди.