июн 12, 2024 15:05 Asia/Tashkent
  • Эронга қарши бир неча йил ёлғон гапирганидан сўнг, Украина авиакомпанияси самолёт ҳалокатида айбдор деб топилди
    Эронга қарши бир неча йил ёлғон гапирганидан сўнг, Украина авиакомпанияси самолёт ҳалокатида айбдор деб топилди

Канада судларидан бири Украина авиакомпанияси "PS752" рейсга рухсат беришда " бепарволик" қилгани ва қурбон бўлганлар яқинларига тўлиқ товон тўлаш бўйича қонуний жавобгарлик Украина халқаро ҳаво йўллари зиммасига тушганини эълон қилди.

2020-йил 8 январь куни Теҳрон яқинида Украина ҳаво йўллари компаниясига қарашли йўловчи самолёт ҳалокатида 167 йўловчи ва 9 эикпаж аъзоси қурбон бўлганди.

Самолёт йўловчиларнинг аксарияти Эрон фуқаролари эдилар ва бу рейснинг 32 йўловчиси  ҳам 5 давлат Кунада, Афғонистон, Украина, Англия ва Швеция паспортига эга бўлган. Канада мамлакатининг Онтарио суди Украина аивакомпаниясини Теҳрондаги учиш хавфини тўғри баҳоламагани учун бепарволик қилгаликда айблади.

Эрон телералидиомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича,  Канаданинг Онтаро Олий суднинг 18 та тингловдан кейин эълон қилган қарори асосида, Украина халқаро ҳаво йўллари стандарт назоратни бажара олмаган ва самолётнинг парвозга рухсат бериш қоидаларига мувофиқ хавфсизликни баҳолашни якунламаган. Бундан ташқари Канада суд қарорида, Украинанинг ҳалокат вақтидаги беқарор геосиёсий муҳит сабаб бўлган хавфларни баҳолаш масъулияти таъкидланган ва Украина халқаро авиакомпаниясида  қурбон бўлганлар яқинларига тўлиқ товон тўлаш бўйича қонуний жавобгарлик эълон қилинган.

2024-йил 30 май кунида Канада олий суди қурбон бўлганларнинг яқинларига товон пули тўлаш учун Эрон давлат мулки ва Канада ҳудудидаги банк авктивларини мусодара қилиш ҳақидаги сўровни рад этди.

Ёрлиқ