Январ 17, 2021 12:40 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қозоғистон хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик ҳужжат имзолашди
    Эрон ва Қозоғистон хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик ҳужжат имзолашди

Эрон ички ишилар вазирининг хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тўғрисида имзоланган ҳужжатдан сўнг Теҳрондаги Қозоғистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашганида ушбу келишув доирасида ҳамкорликларни ривожлантириш ва амалга ошириш ҳамда хавфсизлик бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишни таклиф этди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча, Эрон ички ишлар вазирининг ўринбосари Ҳусейн Зулфиқорий  Қозоғистоннииг Теҳрондаги фавқулодда ва  мухтор элчиси Асхат Урузбой билан учрашганида, Эрон ва Қозоғистон алоқларини ривожлантириш, хавфсизликни кучайтириш йўналишида ҳамкорликларни кенгайтириш, ҳамда  икки мамлакатнинг Ички ишлар вазирликлари, полиция ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргаларининг яқин мунсбатлари юзасиданг фикр алмашди. 

Эрон ички ишлар вазирининг хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари  Каспий денгизи соҳилидаги давлатлар ўртасида, Каспий денгизидаги хавфсизлик соҳасидаги ҳужжатларнинг хулосаларига ишора қилиб, икик мамлакатнинг  бу денгиз чегараси  доирасидаги ҳамкорликларини ижобий баҳолади. Ҳусейн Зулфироқий шунингдек  минтақа ташқарисидаги  томонлар ва  кучларнинг фитналари ҳамда ўз манфаатларига эришиш учун минтақа хавфсизликига зарба бериш бўйича ҳаракатларини инобатга олган ҳолда,  икки мамлакатнинг бу заминдаги ҳамкорликлари ва ҳушёрлигини ошириш ва денгизни ва чегараларни қуриқлаш соҳасида алоқаларни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Теҳрондаги Қозоғистон республикаксининг элчиси ҳам бу учрашувда  Эрон ислом республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Қозоғистон ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик қўмитаси билан  терроризм ва уюшган жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш, шунингдек Каспий денгизидаги чегара ҳамкорлиги ва ихтисослашган делегацияларнинг тажриба алмашишини кучайтиришга чақирди.

Томонлар бу учрашувда  икки томонлама ҳамкорликларнинг аҳамияти ва ролини алоҳида эслатиб ўтдилар.

 

Ёрлиқ