Эрон терроризмга қарши курашда Ироққа ёрдам беришга тайёр
(last modified Fri, 22 Jan 2021 07:49:12 GMT )
Январ 22, 2021 12:49 Asia/Tashkent
  •  Эрон терроризмга қарши курашда Ироққа ёрдам беришга тайёр

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ироқ пойтахтида бир қатор бегуноҳ фуқароларнинг шаҳид бўлиши ва жароҳатланишига олиб келган иккита террористик портлаш содир бўлганини қоралади.

Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ироқ пойтахти Боғдод марказидаги Ал-Тайрон майдони кеча, тушдан кейин (пайшанба) 35 кишини ўлдирган ва 110 кишини жароҳатлаган икки худкушлик ҳужумига гувоҳ бўлди.

Пайшанба куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Саид Хатибзода ҳалок бўлганларнинг оилаларига, Ироқ ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди, шаҳидларга олий даражот ва жароҳат олганларга тезроқ соғайишни тилаб қолди.

Хатибзода  қўшимча қилди: "Такфирчи терроризм бир оз танаффусдан сӯнг Ироққни яна нишонга олди ва бу мамлакат тинчлиги ва барқарорлигини бузишга ҳамда чет элликларнинг доимий қолиши учун баҳона қилишга интилмоқда."

Ироқ ҳукумати ва хавфсизлик хизматларининг хавфсизликни ўрнатиш, жиноятчиларни ҳибсга олиш ва жазолаш ҳамда такфирчилик мафкурасининг илдизларини қуритишдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили: "Эрон Ислом Жумҳурияти  терроризмга қарши курашда аввалгидек ироқлик биродарларга ҳар қандай ёрдамни беришга тайёр" деди.   

"Биринчи террорчи ўзини касал деб кўрсатди ва унинг атрофида одамлар тўпланганда худкушлик камарини портлатди", деди Ироқ Ички ишлар вазирлиги вакили Холид ал-Муҳана, кеча Бағдод марказидаги ат-Тайрон майдонида содир бўлган иккита худкушлик ҳужуми ҳақида батафсил маълумот бериб. 

Ироқ Ички ишлар вазирлиги вакилининг қўшимча қилишича, ярадорларни ташиш учун одамлар йиғилганидан кўп ўтмай иккинчи террорчи ўзини портлатиб юборган.