Жон Керри аниқ бир ҳақиқатни инкор этишга уринмоқда
(last modified Thu, 29 Jun 2023 13:01:05 GMT )
июн 29, 2023 18:01 Asia/Tashkent
  • Жон Керри аниқ бир ҳақиқатни инкор этишга уринмоқда
    Жон Керри аниқ бир ҳақиқатни инкор этишга уринмоқда

Барак Обама ҳукуматида АҚШнинг собиқ ТИВ раҳбари ва Вашингтоннинг иқлим ўзгариши бўйича махсус вакили бўлган Жон Керри Франция ТВ га берган интервюсида Россия армиясининг Украинага қарши амалиёти ҳақида гапириб АҚШнинг Ироққа қарши ҳужумини " ҳарбий тажовуз" сифатида баҳолаганр француз журналистига жавобан: йўқ, бу босқинчилик уруши эмас эди чунки ўша пайтдаги президент Жорж Бушга ҳеч қачон тўғридан- тўғри айблов қўйилмаган деб иддао қилди.

Жон Керри  LCI журналистининг Ироқ уруши босқинчилик ва  тажовуз жиноятими деган саволига жавобан бу можаро давомида суиистеъмолликлар бўлган бўлса-да, аммо мен уларга қарши гапирдим ва эътироз қилдим  деб даъво қилди.

Ижтимоий сўров натижаларига биноан, Буш-Блэрнинг Ироққа ҳужуми ва бу мамлакатни босиб олиши ва уруши  бир миллиондан ортиқ ироқлик тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлганди. АҚШ ҳарбийлари сон-саноқсиз уруш жиноятларни жумладан асирга олинган аскарларни ҳам қийноққа солган.

Бағдод шаҳри яқинидаги Абуғурайб қамоқхонасида АҚШлик зобитлар Женева конвенсиясини бузган ҳолда ироқлик маҳбусларни камситишди ва таҳқир қилди. Бу тажовузлар эса кенг қаршиликларга сабаб бўлди, аммо АҚШнинг қўзғолонга қарши кураш тактикаси қуролсиз тинч аҳолинини қирғин қилиш бўлди ва натижада Ироқдаги қишлоқардаги рейдларда кўп инсонлар қурбон бўлди.

Халқаро ҳамжамият Буш-Блэр  урушига қаршилик билан муносабатда бўлди аммо унга қарши деярли ҳеч нарса қилмади, ҳукуматлар томонидан ҳам АҚШ ёки Британияга қарша ҳеч қандай санкция қўлланилмади.

Халқаро жиноий суд томонидан уруш жиноятлари таъқиб қилиши учун ҳеч қандай тергов ўтказилмаган.

Айрим инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Блэрга босчинчилик жиноятини содир этганликда айблов эълон қилишга чақирдилар аммо ҳеч бир ҳукумат уларга қарши жиноий иш қўзғатиш тўғрисида БМТга бирор рпезолюция билан мурожаат қилмаган.

Ҳозир эса Ғарб давлатлари Украинадаги урушга бошқача муносабатда бўлмоқда чунки Ғарбнинг шунга ўхшаш масаласига икки томонлама ёндашувининг яна бир мисоли сифатида кўриш мумкин,  бу са Жон Керрининг баёнотларида ғҳам яққол намоён.

АҚШ ва Англиянинг Ироқ мамлакатига ҳарбий босқичилик ва уруш ноқонуний эди. Шуниингдек унинг оқибатлари ҳалокатли ва ғайриинсоний бўлди ва ҳарбий тажовуз давоимда ҳалок бўлганалар сони Саддом давридагидан ҳам анча кўп бўлди.

2003 йилда кичик Жорж Буш бошчилигидаги АҚШ ҳукумати Ироқ ҳукуматига қарши иккита халқаро айбловни илгари сурди: Ироқда кимиёвий оммавий қирғин қуролининг мавжудлиги ва бу давлат ҳукумати билан Ал-Қоида террорчи гуруҳи ўртасидаги алоқалар, аммо ҳеч қачон бу иккита айблов исботланмади.

Ҳужум АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан эълон қилинган бир қаторда аниқ асослар ва АҚШнинг Ироққа ҳужум қилишнинг асосий сабаблари бўлган бир қатор ҳақиқий ва ноаниқ мақсадларга эга эди.

АҚШ томонидан ҳужум учун айтилган сабаблар яъни оммавий қирғин қуроллари мавжудлигига келсак биринчи навбатда АҚШ ва Британия жамоатчилигига бу борада жиддий шубҳалар бор эди. Биз унинг аксини Англиядаги урушга қарши оммавий намоийишларда кейинроқ эса АҚШ оммавий ахборот воситаларининг кино ва ҳужжатли филмларида кўрдик.

Ҳужумтлардан олдин ҳам бу сабаларнинг хаёлий табиати кўплаб билимдон таҳлилчиларга аён эди, чунки Ироқнинг ўн йилдан ортиқ ҳар томонлама қамал қилингани ва Ироққа хорижий разветка кучлари кириб келганидан сўнг, АҚШ бошқарув органи ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари учун ўша пайтда Ироқда оммавий қирғин қуроллари йўқлиги аниқ эди ва бу масала БМТ тафтиш гуруҳи томонидан доимий текширувлардан сўнг кўп марта тасдиқланганди.

Ироқнинг собиқ диктатори Садом бошчилигидаги бу мамлакатнинг БААС режими  томонидан Эронга қарши юклатма уруши даврида Садом Ироқ халқи ва Эрон фуқароларига қарши бир неча марта кимиёвий қўллаган эди, аммо йирик  дунё давлатлари томонидан ҳеч қандай аксиламал назарга ташланмади, чунки бу қурлларнинг асосий манбаи ҳам Ғарб давлатлари эди . Аммо дунёда жамоатчилик фикрини алдаб келаётгани учун АҚШ бу сафар ва айнан Ироқда оммавий қирғин қуроли йўқлигига ишонч ҳосил қилган пайтда асосли баҳона билдирди ва Ироққа ҳужум қилди.

Ироқ нефти АҚШ учун стратегик аҳамиятга эга бўлгани ва Вашингтон режими гегемон ва зўравон куч унвонини сақлаб  қолганлиги сабабли нефт ва АҚШнинг Ироққа ҳужуми ўртасида алоқадорлик мавжуд.

Ироққа бостириб кириш амалиёти қўмондони генерал Томми Франкс Ироқ халқи манфаати учун саноат ресурслари ва нефт қудуқларини озод қилишни уруш мақсадларидан бири сифатида баҳолаган бўлса-да, аммо АҚШ ҳарбий кучлари ҳукмронлиги ва Садом режим қулганидан кейин ҳам  Вашингтон ҳукумати хавфсизлик пудратчи компанияларига нефт қудуқлари ва саноат марказларини ишониб топширди. Кейнчалик АҚШнинг Блекватер- "Blackwater" каби комнаниялари Ан-Нусур нефт майдонида ироқлик тинч аҳолини ўлдириш фожиасини вужудга келтирди.

"National Geographic"  журнали ҳам Ироқда уруш бошланганидан  10 йил ўтиб,  2013 йилда эълон қилган АҚШ ҳужуми натижасида бир миллион юз минг ипроқлик уй-жойини ташлаб лагерларда яшамоқда деб эълон қилди аммо Қизил Хоч ироқлик қочқинлари икки миллион 2 юз минг киши деб  ҳисоблади. 2015-йилда бу рақам 4 миллион тўрт  юз минг кишига етди. Буларниг ҳамаси эса Ироқ эркинлиги деган АҚШ операциясининг натижаси эди.

АҚШ ва Англия ҳужумларининг дастлабки 3 йилида ироқлик шифокорларнинг яримидан кўпи ўз мамлакатини тарк  этдилар. 2007 йилга келиб болаларнинг тўйиб овқатланмаслиги 28 фоизга етди. Расмий маълумотларга биноан, ироқлик болаларнинг  60% дан ортиғи руҳий ва асабий муаммолардан азият чекмоқда.

Ироқда АҚШ ҳарбийлари

 

Халқаро тадқиқот гуруҳлари томонидан бу босқчинчилик уруши келтирган иқтисодий зарарни ўрганилганида саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқнм сақлаш инфратузмаларнинг вайрон бўлиши, сувнинг ёмон сифати сабаб касалликларнинг авж олиши, ноқонунинй қуроллар билан ҳужумлар айниқса Басра вилоятида  ва бу жиняотнинг умумий зарари 25 минг миллиард доллар- афсонавий рақамни ташкил этди.

АҚШ режимининг Ироқ мамлакати ва халқига яна бир унутилмас зарари бу давлатда ИШИД террорчи гуруҳиинг яратиши эди. Дональд Трамп ҳам АҚШ ҳукумати ушбу террорчи гуруҳнинг асосий яратувчиси бўлгани ва анчадан бери ИШИД номи остида бу кучларни шакллантириб тайёрлаб келаётганини тан олди.

Шунингдек АҚШ қўшинларининг Ироққа бостириб кириши натижасида юзага келган ишончсиз муҳит ушбу террорчи гууҳнинг пайдо бўлиши учун замин яратди. ИШИД террорчи гуруҳининг Ироқ инфратузилмасига қилган ҳужумлари ва нефт контрабандаси ва Ироқнинг олтин захираларини бу гуруҳ томонидан ўғирланиши натижасида етказилган зарар 300 миллиард долардан ортиқ деб тахмин қилинади.

Фақат биргина қишлоқ хўжалиги соҳасида ИШИД террорчи гууҳи Ироқ қишлоқ хўжалигининг  40 фойизини бутунлай ўқ қилди.

Бу статистик маълумотларга биноан АҚШ Ироққа қарши ҳарбий тажовузи билан инсониятга қарши жиноят содир этди..Бу борада статистик маълумотлар  етарли исботдир ва бу аниқ ҳақиқатни ҳатто ҳуқуқ соҳасида ўқиган Жон Керри сўзлари билан яшшириш жуда ҳайратланарилидир .