Зариф: Трамп кетди, биз ва Форс кўрфази мамлакатлари қолдик
Эрон Ташқи ишлар вазири: Эрон Ислом Жумҳурияти минтақада хавфсизликни таъминлаш мақсадида Форс кўрфази мамлакатлари билан музокараларга тайёр.
Эрон Телерадиокомпанияси тарқатган хабарда келтирилишича, "Эрон минтақада хавфсизликни таъминлаш учун Форс кўрфази давлатлари билан музокараларга тайёр",-- деган Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф илова қилди: Эроннинг минтақавий хавфсизлик бўйича музокараларга тайёрлиги масаласи янгилик эмас, бу Эрон Ислом Жумҳуриятининг узоқ муддатли сиёсатидир".
Эрон Ташқи ишлар вазири қӯшимча қилди: Форс Кӯрфази ҳавзасининг айрим мамлакатлари тӯрт йил давомида Трампнинг айирмачилик сиёсатлари билан андармон эдилар. Бу мамлакатлар тӯрт йиллик фурсатни қӯлдан беришди. Мана энди Трамп кетди, биз ва улар қолдик.