Трампнинг уруш қўзғатувчи ёндашуви танқид қилинди
(last modified Mon, 30 Jun 2025 11:31:47 GMT )
июн 30, 2025 16:31 Asia/Tashkent
  • Трампнинг уруш қўзғатувчи ёндашуви танқид қилинди
    Трампнинг уруш қўзғатувчи ёндашуви танқид қилинди

АҚШ ОАВари бу мамлакат президенти Доналд Трампнинг Эрон ядровий иншоотларига муваффақиятли ҳужумда ғалаба қознганини ҳақиқатдан йироқ, деб баҳолади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШ халқаро сиёсат маркази аъзоси ва Foreign Policy таҳлилиий журнали эксперти  Метю Дас ўз сўзларида АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрон ядровий иншоотларига уюштирган ҳужумлари ноқонуний ва катта эҳтимол билан муваффақиятсиз бўлганига тўхталиб, АҚШ расмийларини "сохта ғалаба" ҳақиқий тинчликка путур етказиши ва вазиятни беқарорлаштиришига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирди. Бу эксперт шунингдек, Трампинг уруш қўзғатувчи ёндашувни танқид қилиб, АҚШ расмийлари, хусусан, урушга қарши бўлган демократларни президентни кейинги ҳаракатларига йўл қўймасликка чақирди. Бу халқаро алоқалар мутахассиси сўзлари давомида АҚШ президенти Трамп доимий равишда "бомба" тугмасини босиб, янги уруш бошлаш ҳақида ўйлаётганини, Эрон билан муаммоларни дипломатия йўли билан ҳал қилиши мумкинлиини ҳам ёзди.

Бу таҳлилчи АҚШликларни Трамп тўхтамаса, чексиз урушлар тузоғига тушиб қолишдан огоҳлантирди. Бундан ташқари у сионистик режининг Ғарбий Осиё минтақасини беқарорлаштиришдаги ҳаракатларини танқид  қилиб, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШни Эрон билан узоқ муддатли можарога тортиш ниятида эканини аммо ўт очишни тўхтатиш Нетаняҳунинг ўз мақсадларига  эришишига тўсқинлик қилди, деб қайд этди.

Бу халқаро масалалар бўйича таҳлилчи Вашингтон ўз ёндашувини имкон қадар тезроқ ўзгартириши ва дипломатия йўлига ўтиш кераклигини ҳам қўшимча қилди.